Қачон ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритиш лозим

preview

2021 йил якунларини ёпиш чоғида бухгалтерлар ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқариб, унга тузатиш киритиш лозим бўлган вазиятларга дуч келишади. Буни айнан қандай ҳолларда ва қандай тўғри амалга оширишни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

 

– “Қуйидаги ҳолларда ҳисобга олинган “кирувчи” ҚҚСга тузатиш киритишга тўғри келади :

  • харид қилинган товарлардан ва хизматлардан солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда;
  • товарлар бузилганда ёхуд табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда.

Агар бундай нормалар сизнинг товарларингизга нисбатан қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган бўлса, уларни мустақил равишда белгиланг. Ушбу норма фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, ЙТҲ ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмаслигини инобатга олинг;

  • етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда;
  • сиз ҚҚС тўловчи мақомини йўқотганингизда ёки солиқ тўлашдан озод қилинганингизда. Солиқни тўламайдиганлар тоифасига ўтиш санасида ёки солиқ тўлашдан озод қилиш санасида ҚҚС билан харид қилинган товарлар қолдиқлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқаринг ва уни товарларнинг қийматига киритинг;
  • сиз томондан харид қилинган товарлар солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланганда.
Эслатиб ўтамиз
2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари солиқ органларининг E-ijara электрон тизимида ҳисобга қўйилади .
Эътибор беринг
ТМЗ қолдиқлари бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритишда бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида амалга оширилган харидларни ҳисобга олинг .

 

Бир нечта вазиятларни кўриб чиқамиз.

Вазият
Корхона озод қилинган айланма учун фойдаланилган товарлар бўйича ҳисобга олишга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритади

ҚҚС тўловчиси бўлган қурилиш корхонаси буюртмачиларнинг объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажаради. Ҳисобга олиш лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаш учун у алоҳида-алоҳида усулдан фойдаланади.

Май ойида корхона 57 500 минг сўмлик қурилиш материаллари харид қилди, шу жумладан ҚҚС - 7 500 минг сўм.

Май ойида ҚҚС солишдан озод этилган айланмалар мавжуд эмас, шу боис “кирувчи” ҚҚСнинг барча суммаси (7 500 минг сўм) ҳисобга олинди.

Июнь ойида корхона ХУМШ билан уй-жой фондини таъмирлаш учун шартнома тузди. Бундай ишларга аҳоли томонидан ХУМШ орқали ҳақ тўланади ва ҚҚСдан озод қилинган . Уларни бажаришда корхона май ойида олинган ҚҚСсиз 15 000 минг сўмлик материаллардан фойдаланди. Бинобарин, улар бўйича 2 250 минг сўм (15 000 х 15%) миқдоридаги ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқариб, бажарилган ишлар таннархига киритиш зарур.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйида тарзда акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўм

Счётларнинг корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Май ойида материаллар харид қилинди

50 000

1050

 

6010

Харид қилинган материаллар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинди

 7 500

4410

6410

4410

Материаллар бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилди:

  • май ойида – ҚҚС солинадиган;
  • июнь ойида – ҚҚС солишдан озод қилинган

35 000

15 000

2010

1050

Май ойида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига июнь ойида тузатиш киритилди

2 250

2010

6410

ҚҚС бўйича ҳисоботда:

  • ҚҚС солишдан озод қилинган айланма учун фойдаланилган материаллар қийматини (15 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0601-сатри 3-устунида акс эттиринг;
  • ҚҚС бўйича ҳисобга олишга тузатиш киритиш суммасини (2 250 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0601-сатри 4-устунида акс эттиринг.
Вазият
Корхона нормативдан ортиқча бузилган материаллар туфайли ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммага тузатиш киритади.

Инвентаризация чоғида ҚҚС тўловчиси бўлган корхона омборда 1 000 минг сўмлик фойдаланиш учун яроқсиз материалларни аниқлади.

Материалларнинг мазкур тури бўйича табиий камайиш нормалари белгиланмаган, бузилишда айбдор бўлганлар аниқланмаган. Материаллар ҚҚС билан харид қилинган бўлиб, у белгиланган тартибда ҳисобга олинган.

Тузатиш киритиш лозим бўлган ҚҚС суммаси 150 минг сўмни (1 000 х 15%) ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш ва яроқсиз материаллар қийматига киритиш зарур.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидаги тарзда акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўм

Счётларнинг корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган яроқсиз материаллар бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

150

1010

6410

Яроқсиз материаллар ҳисобдан чиқарилди

1 150

5910

1010

Яроқсиз материалларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар акс эттирилди

1 150

9430

5910

ҚҚС бўйича ҳисоботда:

  • инвентаризация чоғида аниқланган, ҚҚС билан (1 000 минг сўм) харид қилинган  яроқсиз материаллар қийматини ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0602-сатри 3-устунида акс эттиринг;
  • ҚҚС бўйича ҳисобга олишга тузатиш киритиш суммасини (150 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0602-сатри 4-устунида акс эттиринг.
Вазият
Корхона ҚҚС тўловчиси мақомини йўқотгандан кейин ҚҚС бўйича ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритади

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона янги йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтди. 1 январь ҳолатига омборда декабрда 7 500 минг сўм ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда харид қилинган 57 500 минг сўмлик товар ҳисобда туради. ҚҚС белгиланган тартибда ҳисобга олинган.

1 январдан бошлаб корхона ҚҚС тўловчиси мақомини йўқотганлиги боис, ТМЗ қолдиқлари бўйича ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритиш зарур.

Тузатиш киритиш лозим бўлган ҚҚС суммаси 7 500 минг сўмни ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш ва товарнинг қийматига киритиш зарур.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидаги тарзда акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўм

Счётларнинг корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Декабрь ойида товар харид қилинди

50 000

2910

 

6010

Харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинди

7 500

4410

6410

4410

Товар қолдиғига тўғри келадиган ва илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

7 500

2910

6410

Январда реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

57 500

9120

2910

Декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботда:

  • ҚҚС билан харид қилинган ва ҚҚС тўламайдиганлар тоифасига ўтказилиш пайтида омборда ҳисобда турган товар қийматини (50 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0604-сатри 3-устунида акс эттиринг;
  • ҚҚС бўйича ҳисобга олишга тузатиш киритиш суммасини (7 500 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0604-сатри 4-устунида акс эттиринг.
Эътибор беринг
Агар сизнинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномангизнинг амал қилиши солиқ органлари томонидан тўхтатиб турилган бўлса, гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилгунга қадар ҳисобга олинган “кирувчи” ҚҚСга тузатиш киритилмайди . Бунда гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда сиз “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини йўқотасиз”.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text178650_qachon_hisobga_olish_uchun_qabul_qilingan_qqsga_tuzatish_kiritish_lozim