Реэкспорт режимида фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми

preview

“Корхона импорт бўйича ва реэкспорт режимида бутловчи қисмларни олиб киради. ИМ 74 ва ЭК 11 БЮДни расмийлаштирамиз. СКнинг 277-моддаси 2-қисмига асосан реэкспортда ҚҚС тўланмайди. Биз 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармонга асосан реэкспорт бўйича фойда солиғининг 0% ставкасини қўллашимиз мумкинми? Агар – мумкин бўлмаса, қайси НҲҲ биз реэкспортни фойда солиғи бўйича тўлиқ жами даромадга киритишимиз ва 15% ставка бўйича ҳисоблаб чиқаришимиз кераклигини тасдиқлайди?”.

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг
Солиқ маслаҳатчиларининг керакли тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Реэкспорт божхона режими – бу шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан :

1) божхона божлари ва солиқлар тўланмаган;

2) товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган;

3) БКнинг 35-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса уни олиб киришда тўланган божхона божлари ва солиқлар суммалари қайтарилган ҳолда олиб чиқилади.

Товарлар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига реэкспорт божхона тартиб-таомилида олиб чиқилаётганда солиқ тўланмайди :

1) ҚҚС тўланмайди;

2) Ўзбекистонга олиб кириш чоғида тўланган ҚҚС – солиқ тўловчига божхона тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда қайтарилади.

Ташқи иқтисодий операцияларнинг 99 турида Ўзбекистоннинг резидентлари уни Ўзбекистонга олиб кирмаган ҳолда товарни сотиб олишади ва сотишади. Яъни бундай товар – божхона расмийлаштирувисиз ва Ўзбекистон ҳудудида эркин муомалага чиқарилмасдан чет элдан чет элга сотилади.

Ташқи иқтисодий операцияларнинг 98 турида ҳам Ўзбекистоннинг резидентлари товарни сотиб олишади ва сотишади. Улар товарни Ўзбекистонга олиб киришса-да, бироқ эркин муомалага чиқаришга божхона расмийлаштирувини амалга оширишмайди, балки божхона омборига жойлаштиришади (ИМ 74) ва у ердан учинчи томонга (ЭК 11) сотишади.

Шу боис 98 ва 99 туридаги операциялар экспорт жумласига кирмайди ва уларга СКнинг 337-моддаси 6-бандига асосан ва 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармон доирасида фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилмайди.

Шу тариқа, бутловчи қисмларни реализация қилишдан олинган даромад жами даромад таркибига киритилади ва 15% ставка бўйича солиқ солинади, уларнинг таннархи эса – чегириб ташланадиган харажатлар таркибига киритилади . Фойда солиғи ҳисоб-китобининг ўзида жами даромад товарнинг қиймати ва ташқи савдо операциялари бўйича маржани ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Харажатлар қисмида ушбу товарни сотиб олиш нархини кўрсатасиз.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text190861_reeksport_rejimida_foyda_soligining_nol_darajali_stavkasini_qullash_mumkinmi