Умидсиз қарз бўйича ҚҚСни қайтариш мумкинми

preview

“Корхона 2021 йилда хизматлар кўрсатди, буюртмачига ҚҚСни ҳисоблаган ҳолда ҳисобварақ-фактура тақдим этди. Буюртмачи хизматлар учун тўловни амалга оширмади. Корхона буюртмачини судга берди ва судда ишни ютиб чиқди. Аммо Мажбурий ижро бюросининг қарорига кўра буюртмачида суд қарори бўйича қарзни сўндириш учун маблағлар мавжуд эмас.

Корхона суд қарорига қарамай буюртмачи улар бўйича қарздорликни тўламайдиган хизматлар бўйича бюджетга тўланган ҚҚСни қайтариши мумкинми?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб беради:

 

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Бундай вазиятда корхона буюртмачининг қарзи умид қилиб бўлмайдиган деб эътироф этилганлиги ва ҳисобдан чиқарилиши лозимлиги оқибатида ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиши керак .

Умид қилиб бўлмайдиган қарз бўйича ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш тартиби махсус Низом билан белгиланган .

Қуйидагилар оқибатида сўндирилиши мумкин бўлмаган қарз умидсиз қарз деб эътироф этилади :

  • суднинг қарорига кўра мажбуриятлар тугатилганлиги;
  • қарздорнинг банкрот деб топилганлиги;
  • қарздорни тугатиш;
  • даъво муддати ўтганлиги.

Таърифланган вазиятда фақат даъво муддати ўтганидан сўнг қарзни умид қилиб бўлмайдиган деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш мумкин, сабаби  мажбуриятлар тугатилганлиги ёки қарздорнинг банкрот деб топилганлиги тўғрисида суд қарори, шунингдек қарздорни тугатиш тартиб-таомилларини ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисобот мавжуд эмас. Умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади .

ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида ва тузатиш киритишга сабаб бўлган ҳоллар рўй берган солиқ даврида (ойда) амалга оширилади . Яъни, қўшимча манфий ҳисобварақ-фактура даъво муддати ўтган санага мувофиқ келадиган қарздорликни ҳисобдан чиқариш санаси билан тақдим этилиши лозим.

Эътибор беринг

ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган ва товарни (хизматни) реализация қилиш пайти амал қилган ставка бўйича амалга оширилади . Мазкур вазиятда тузатиш киритиш чоғида 15% ҚҚС ставкаси қўлланилади, сабаби хизматлар 2021 йилда кўрсатилган.

 

Агар бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси манфий бўлса, яъни амалга оширилган тузатиш киритишни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган солиқдан кўп бўлиб чиқса, корхона ушбу сумманинг ўрнини қоплаш ҳуқуқига эга.

“Манфий” ҚҚСни қоплаш қуйидагилар орқали амалга оширилади:

  • бошқа солиқлар бўйича қарздорликни сўндириш;
  • солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш;
  • солиқ тўловчининг банк ҳисобрақамига қайтариш.

ҚҚСнинг ўрнини қоплаш тартиби махсус Низом билан белгиланган .

Солиқ тўловчи “манфий” ҚҚСни ҳисобрақамига қайтариш ёки ҳисобга олиш нияти ҳақида солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини хабардор қилади .

 

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text199732_umidsiz_qarz_buyicha_qqsni_qaytarish_mumkinmi