Янги

Ўзбекистонда молиявий касбларни ривожлантириш учун нима таклиф қилинмоқда

05.03.25
ЎзЛиДеП, ССП ва ACFP «Молия соҳаси мутахассислари форуми – 2025»ни ўтказди. Унда молия соҳасини трансформация қилиш бўйича тавсиялар тақдим этилди.

МҲХС асосида ишловчи юридик шахслар диққатига: солиқларни ҳисоблаб чиқиш учун кўрсаткичлар бўйича маълумотларни топшириш муддати йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатига мослаштирилди

28.02.25
МҲХС бўйича ҳисоб юритувчи солиқ тўловчилар йилда 1 марта молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича маълумотларни тақдим этишлари шарт. 2024 йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботининг ушбу шаклларини тақдим этишнинг сўнгги муддати 2025 йил 3 мартдан 1 майгача ўзгартирилди.

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз

26.02.25
28 февраль куни Тошкентда (+ онлайн) биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Қонун чиқарувчилар ва молиячилар молиявий касбларнинг ҳолати ва келажаги, Миллий сертификатлаш тизимини яратиш ва уни халқаро малакалар билан интеграциялаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Иш берувчилар Ўзбекистонда бухгалтерларга кўпроқ қандай иш ҳақини таклиф қилишади

25.02.25
2025 йил 28 февраль куни Тошкентда (+ онлайн) Ўзбекистон молия мутахассислари Форуми ўтказилади. Бошқа муҳим масалалар билан бир қаторда, унинг иштирокчилари Ўзбекистонда молиявий касблар бозорининг ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилишади. Buxgalter.uz илтимосига биноан Ўзбекистонда бухгалтерлар ва бош бухгалтерларнинг иш ҳақлари ҳақида ACFP раиси Михаил ПЕРПЕР қуйидагиларни айтиб ўтди:

«DipIFR Rus» АССА: имтиҳонга қандай тайёрланиш ва биринчи мартаданоқ топшириш мумкин

21.02.25
25 ва 26 февраль кунлари икки гуруҳда ўқитувчи Ирина Завалишинанинг «DipIFR Rus» АССА имтиҳонига тайёргарлик бўйича кундузги курси бошланади. Имтиҳонда иштирок этиш учун талабгор молия, бухгалтерия ҳисоби ёки аудит соҳасида камида 3 йил ишлаган ёки - камида 2 йил ишлаган бўлсада, олий таълим муассасаси дипломига эга бўлиши керак. «EAST-GAMES» МЧЖ бош бухгалтери Ахат ИЛЯСОВ имтиҳонга тайёргарлик кўриш ва уни биринчи уринишда топшириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди:

2025 йил 17 февраль ва 24 февралгача қайси статистика ҳисоботларини топшириш керак

17.02.25
Тасдиқланган статистика ҳисоботи шаклларига мувофиқ (2024 йил 18.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3575-сон) ташкилотлар 2025 йил 17 февраль ва 24 февралгача статистика ҳисоботларни тақдим этишлари керак.

АССА «DipIFR Rus»: имтиҳонни аъло натижа билан қандай топшириш мумкин (5-қисм)

11.02.25
Кимдир аудиторияда таҳсил олганидан хурсанд. Кимдир эса аксинча, АССА «DIPifr-рус» имтиҳонига аудиторияда тайёргарлик кўрганда ҳамма нарсани ўзлаштира олмаслигига, умумий гуруҳ суръатига улгура олмаслигига ишонч ҳосил қилган. Яна нима имтиҳонни муваффақиятли топширишга ёрдам бериши ёки халақит бериши мумкин, масалалар муҳимроқми ёки назариями, имтиҳон ўтказиладиган аудиториядаги клавиатураларнинг қандай хусусиятини эътиборга олиш кераклигини – «UzAuto Motors Powertrain» бухгалтери Резида СУЛТАНОВА (имтиҳонни биринчи уринишда, 68 балл билан топширган) ҳикоя қилиб берди:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналари учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар узайтирилади

10.02.25
Президент Шавкат Мирзиёев 7 февралдаги йиғилишда хизматлар ва савдо соҳаси корхоналари учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзларни 3 йилга узайтириш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. Бироқ энди 1 фоизлик ставка фақат хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг 30 ёшдан кичик ва иш ҳақи 3 млн сўмдан кам бўлмаган ходимларига татбиқ этилади.

АССА дипломи кимга керак ва уни қандай олиш мумкин

10.02.25
АССАнинг энг машҳур ўқув провайдерларидан бири – Россиянинг «MSFO-TRAINING» компанияси ACFP иштирокчиларига ўз курслари учун 30% чегирма тақдим этади. Уни олиш учун «MSFO-TRAINING»га ACFP аъзолигига номзод сертификатини тақдим этиш керак. Бухгалтерда, масалан, DipIFR бўлса, нима учун унга бизнесни молиявий бошқариш бўйича ACCA дипломи керак, buxgalter.uz илтимосига кўра курслар муаллифи Михаил КУЗЬМИН айтиб берди:

АССА «DipIFR Rus»: имтиҳонни аъло натижа билан топшириш йўллари (4-қисм)

06.02.25
Инсонлар ўртасида жуда зарур бўлиб қолганда билим олиш самарали бўлади, деган тушунча мавжуд. Ё сен бугундан бошлаб – баҳоси йўқ ва ўрнини боса олмайдиган ходимсан, ёки – истиқболи ноаниқ бўлган оддий кадрсан. Аммо «ё ундоқ, ё бундоқ» вазиятини кутиб ўтириш шарт эмас. Buxgalter.uz АССА «DIPifr-рус» тайёрлов курси битирувчилари (ўқитувчи – Ирина Завалишина) билан суҳбатни давом эттирмоқда. Бундан мақсад – агар инсонда мақсад бўлса ва «нафақада яшаш» – профессионаллар учун эмаслигини тушунса, ҳеч қандай тўсиқ йўқлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилиш. Бугунги суҳбатдошимиз – «RGD International Central Asia» ХК МЧЖ бош бухгалтери Бахтиёр МАЪРУФОВ: