Янги

Жисмоний шахслар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилинса, нима бўлади

08.04.22
4 апрель куни электрон ҳужжат айланиши операторлари бир томонлама ЭҲФни, шунингдек - давлат сирига тааллуқли бўлган етказиб беришлар бўйича ЭҲФни шакллантириш ва уларни жисмоний шахсларга жўнатиш имконияти бекор қилинганлигини эълон қилди. Бироқ шу куни кечқурун ДСҚ бундай имконият тикланганлигини маълум қилди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу борада ўз хавотирлари билан ўртоқлашди:

Маркетплейс ва тўлов иловалари онлайн-НКМ тизимига интеграция қилинади

07.04.22
Маркетплейс орқали сотувлар энди солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсида ва айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Ушбу қурилма қандай тузилганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди:

2022 йил 1 апрелдан нималар ўзгаради

31.03.22
2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги, шу жумладан - солиқ соҳасидаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Уларни norma.uz портали умумлаштирди.

Диққат! Дори воситалари учун МХИКлар янгиланди

28.03.22
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим.

Ўқиш учун тўловда ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллашдаги ўзгартиришлар

24.03.22
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди МВ ва ДСҚнинг қарори, АВ рўйхат рақами 2107-1, 17.03.2022 й.. Нималар ўзгарди?

Марказий банк асосий ставкасининг оширилиши қарз олувчиларда солиқларга таъсир кўрсатади

17.03.22
Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади.

2022 йил учун давлат мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара ставкалари

15.03.22
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудлар бўйича 2022 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди.

15 мартда Молия вазирлиги МҲХС бўйича онлайн-конференцияга таклиф этади

10.03.22
Молия вазирлиги сизни «Молиявий ҳисоботни такомиллаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг келгуси истиқболлари» онлайн-конференциясида иштирок этишга таклиф этади. Конференция 2022 йил 15 март куни ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Кичик бизнес ва фермер хўжаликлари учун йиллик ҳисоботларни топшириш муддатлари узайтирилди

28.02.22
Давстатқўм 1-kb (йиллик) ва 1-fx (йиллик) шакллари бўйича ҳисоботларни топширишнинг сўнгги муддатларини 2022 йил 25 февралдан 4 мартга кўчирди.

МҲХС бўйича намунавий счётлар режаси лойиҳаси ва БҲМСни такомиллаштириш

28.02.22
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бухгалтерия ҳисобини эмас, балки ҳисоботни шакллантириш қоидаларини белгилайди. Бу бухгалтерия ҳисоби тизими уларда қандай шаклланганлигидан қатъи назар, барча мамлакатлар учун уларни универсал қилади. Оқибатда - МҲХСда ҳам мажбурий, ҳам тавсиявий Бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Улар ҳисобот кўрсаткичларини ўз ичига олади, корхона қайси Счётлар режасидан фойдаланиши эса - бу унинг қарори. Асосийси, пировардида счётлардан маълумотлар “Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот” ва “Жами даромад тўғрисида ҳисобот”нинг тегишли сатрларига тушиши лозим. Бундай ёндашувнинг барча ижобий жиҳатларига қарамай, у муаммолар туғдиради, тавсиявий тусдаги намунавий Счётлар режаси мавжуд бўлса, уларни ҳал қилиш осон бўлади. Молия вазирлиги МҲХСга ўтган корхоналар учун намунавий Счётлар режасининг лойиҳасини тайёрлади. У нима учун зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди.