Янги

ЭҲФга ўтиш: солиқ инспекциялари ходимлари айбдор бўлдилар

13.12.19
Тошкентда ўтказилган семинарларда ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ходимлари ҳамкасблари бўлмиш солиқчилар ва тадбиркорларга ЭҲФ ва онлайн-кассага мажбурий ўтиш қандай амалга оширилишини тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Ушбу учрашувларда туман ДСИлари ходимлари фаоллик кўрсатишди, сабаби уларга солиқ тўловчилар ҳар куни саволлар билан мурожаат қиладилар. Бу саволларга эса ҳозирча ҳеч ким жавоб бера олмайди.

Президент бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича фармойиш берди

12.12.19
2020 йил 1 январдан бошлаб Президентнинг 9.12.2019 йилдаги ПФ-4546-сон қарори билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (ҳокимликлар) алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади; 28 турдаги маълумотномалар бекор қилинади; 29 та идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тугатилади.

2020 йилда акцизлар қандай ўзгаради?

11.12.19
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга) акциз солиғи ставкалари тасдиқланди. Қонунга 8-иловага қаранг.

Жисмоний шахслар учун ижаранинг энг кам ставкалари 6-25%га оширилди

11.12.19
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Улардан 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган тўловлар кетма-кет иккинчи йил камайтирилмоқда

11.12.19
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган суммалари тасдиқланди.

Бухгалтерия ҳисобида солиқ ва божхона имтиёзлари қандай акс эттирилади

10.12.19
Сиз ўз имтиёзларингизни 2019 йилда тўғри ҳисобга олдингизми? 17 декабрь куни «Norma» компанияси маҳсулотлари фойдаланувчилари учун бепул вебинар ўтказилади. Сизнинг саволларингизга экспертлар хизмати раҳбари, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА жавоб беради.

Депутатлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилдилар

10.12.19
9 декабрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида иккинчи ўқишда «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди

ДСҚ ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини бекор қилди. Бу қонунийми?

10.12.19
ДСҚ 1404 та юридик шахсларга берилган ҚҚС тўловчиси тўғрисидаги гувоҳномалар бекор қилинганлигини маълум қилди. Бунда солиқчилар нимага амал қилганликлари унча тушунарли эмас, сабаби бундай ҳаракатлар учун тасдиқланган норматив ҳужжат мавжуд эмас.

Қадамма-қадам йўриқнома: меҳнат шартномасини қандай рўйхатга олиш ва электрон меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш мумкин

09.12.19
2020 йил 1 январдан барча иш берувчилар янги меҳнат шартномаларини “Ягона миллий меҳнат тизими”да (ЯММТ) рўйхатдан ўтказишлари, шунингдек амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни тугатишни фақат электрон шаклда амалга оширишлари шарт. 2020 йил 1 январдан бошлаб электрон меҳнат дафтарчаси жорий этилади.Сиз ҳозир бу ҳақда нималарни билишингиз керак?

Ҳисобварақ-фактура бўйича тўлов – бу янги солиқ турими?

09.12.19
Қонунчиликдаги бўшлиқлар, техник ва ташкилий тайёргарлик суст бўлганлиги туфайли бухгалтерлар электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн-НКМ ва виртуал кассалар амалда қўлланилишига оид кўп саволларга ҳанузгача жавоб тополмаяптилар. Улар электрон ҳисобот ва «Банк-мижоз» тизимини жорий этиш тажрибасини ёдга олишни ва қатъий белгиланган саналарда бирданига ўтишдан воз кечишни таклиф қилмоқдалар. Секин-аста ўтиш даври янги технологияларни ўзлаштириш имконини беради. Шунингдек унинг учун тўлов тўланиши кўпгина саволларни юзага келтирмоқда.