Янгиҳаёт тумани учун ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегаралари белгиланди

preview

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани учун ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегаралари белгиланди. Бу ҳақда ҳокимнинг 12.02.2021 йилдаги 158-сон қарорида сўз боради.

Илова қилинган ҳужжатнинг скани - афсуски яхши сифатга эга эмас. Эҳтимол, lex.uz да у ўқиш имконини берадиган тарзда пайдо бўлар (бу ерда).

Қабул қилинган ҳужжат муносабати билан Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ДСБ ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасига бир ой муддатда:

  • Тошкент шаҳар ҳокимининг 24.02.2015 йилдаги 162-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бўйича таклиф киритиш;
  • ўзларининг идоравий ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилди.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва у расман эълон қилингандан сўнг кучга кирди.

Эътибор беринг!
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ким тўлаши ва уни қандай ҳисоблаш ҳақида Молия вазирлиги ва “Норма” мутахассисларининг тавсияларида бу ерда ва бу ерда ўқинг.


Norma.uz
материаллари асосида

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text167442_yangihaet_tumani_uchun_er_soligi_tulash_stavkasi_buyicha_zona_chegaralari_belgilandi