Янги
18.11.19
Президентнинг 14.11.2019 йилдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
18.11.19
Солиқ тўловчи фаолияти амалга ошириладиган жойда барча турдаги текширувларни ўтказишда ДСХО видеотасвирга олади. Далилларни қайд этишнинг бундай усули муҳокама учун эълон қилинган Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган (ID-10194). Уни батафсил кўриб чиқамиз.
15.11.19
Жорий йилнинг ноябрь ойидаги солиқ календарининг яқинлашиб келаётган «қизил» саналари ҳақида ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз.
15.11.19
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси маҳаллий корхоналар томонидан Ўзбекистон норезидентларидан олинган фоизсиз қарзларга солиқ солиш масаласини тушунтирди.
15.11.19
ЭҲФ операторларидан бири, «Didox» тизимини тақдим этувчи «Venkon» компанияси ташкил этган семинарда электрон ҳисобварақ-фактураларни амалда қўллашнинг муаммоли масалалари корхона раҳбарлари ва бухгалтерлари томонидан муҳокама қилинди. Семинарда ДСҚ, ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ вакиллари, «Norma» МЧЖ ва «Менталист» ўқув маркази экспертлари иштирок этдилар.
15.11.19
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш
тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш учун тақдим этди (ID-10142). Енгил саноат корхоналари учун фойда солиғи, ЖШДС ва мол-мулк солиғи бўйича қўшимча солиқ имтиёзларини жорий этиш таклиф этилмоқда.
14.11.19
Бартер операцияларидан бутун дунёда кенг фойдаланилади. Бироқ Ўзбекистонда бартер:
1996 йилдан бошлаб мамлакат доирасида тақиқланган - экспорт ва импорт қилишга рухсат этилган, юқори ликвидли товарлар бундан мустасно.
13.11.19
2020 йилда “Ягона миллий меҳнат тизими” дастурий комплексининг (ЯММТ) жорий этилиши тадбиркорларни Солиқ кодекси янги таҳрирининг қабул қилиниши, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМга ўтилишидан кам ташвишга солаётгани йўқ. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Mehnat.uz» МЧЖ дастурий-компьютер маркази директори Алишер ЭЛМУРОДОВ тизимни синаб кўриш лозим, бироқ амалдаги меҳнат шартномалари бўйича бутун маълумотларни киритишга шошилмаслик керак, деб ҳисоблайди.
13.11.19
Давлат солиқ қўмитасида 13 ноябрдан бошлаб кучга кирадиган фойдаланилмаётган объектларга солиқ солишнинг янги тартибининг фарқини тушунтиришди. Эслатиб ўтамиз, янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 йилдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 666-сон қарорига мувофиқ жорий этилмоқда.
12.11.19
2019 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида камерал назорат якунларига кўра солиқ органлари ҚҚС ҳисоботи бўйича 250 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги 3 мингдан зиёд тафовут ҳолатларини аниқлади. Ушбу ҳуқуқбузарликларни қисқартириш мақсадида мутахассислар мисолларда хатолар ҳақида гапириб беришди.