Янги

Чакана савдога чегирмалар тўғрисида солиқ органларини олдиндан хабардор қилиш мажбурияти юкланадими

24.06.25
ҚҲТБТда 5 июлга қадар Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда. Муҳокама қилинмоқда – бу баландпарвоз тарзда айтилган, чунки изоҳ қолдиришга уринишда тизим кўпинча хато чиқармоқда. Шунинг учун 4 кунлик муҳокама давомида 800 дан ортиқ ўқувчи лойиҳага 0 (3)та таклиф қолдирди холос. Аниқ қандай ўзгаришлар ҳақида гап кетаётгани – buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Тоғли ва чўл ҳудудларида экстремал туризм объектларини ташкил этишга субсидияни қандай олиш мумкин

24.06.25
Ўзбекистоннинг 38 туман ва шаҳарида тадбиркорлар «тайпарклар» ва «зиплайнлар» — экстремал туризм мажмуалари ва пўлат арқон бўйлаб тез тушиш аттракционларини қуришга субсидия олишлари мумкин. Бу 2025 йил 19 июндаги 383-сон ВМҚ «Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»даги қарорда назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Солиқ қарздорлиги бўйича СКга қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

20.06.25
16.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1069-сон Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар солиқ қарздорлигини ҳисобга олиш ва пеня ҳисоблаш, «умидсиз қарздорлик» ва «ҳуқуқий таъсир чоралари» тушунчаларини белгилаш масалаларига тегишли. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

Асоссиз ундирилган жарималар учун тадбиркорларга фоизлар тўланади

16.06.25
28 июнгача ҚҲТБТда молиявий санкциялар ва жарималарни қўллаш тартибини, уларга эътироз билдириш тартибини белгилайдиган, шунингдек асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтаришни таъминлайдиган айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. У асоссиз ундиришнинг ҳар календарь куни учун жарима суммасидан фоиз тўлашни назарда тутади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2025 йил 22 июлдан бошлаб ўғитлар ва пестицидлар савдоси лицензияси учун давлат божи жорий этилади

16.06.25
Минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш лицензияси берилиши учун давлат божи миқдори белгиланди.12.06.2025 йилдан 362-сон ВМҚ билан лицензия паспорти мувофиқлаштирилмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ноқулай шароитлардаги жойларда меҳнатга ҳақ тўлашда қандай устамалар ва қўшимча таътилларни қўллаш керак

11.06.25
Қорақалпоғистоннинг Амударё ва Бўзатов туманлари туман коэффициентлари, шунингдек ҳар йилги қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланадиган оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларига эга жойлар рўйхатига киритилди. Бунда мазкур жойлар рўйхати ҳанузгача янги Меҳнат кодекси меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда янгиланмаган. НҲҲ лардаги мос келмасликлар туфайли ҳисоб-китобларда хатога йўл қўймаслик учун buxgalter.uz тушунтиришини ўқинг:

1 июндан қандай ТИФ ТН кодларини қўллаш керак

10.06.25
7 июндан янгиланган шаклдаги ТИФ ТН жорий этилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати кучга кирди. Янги кодлар 1 июндан қўлланилади:

2025 йил июнь ойида Ўзбекистонда нималар ўзгаради

28.05.25
Корпоратив чекларни рўйхатга олиш, ногирон ходимлари бўлган корхоналар учун субсидиялар, ЙҲҚни бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш, қурилишда қонунбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, инвестициялар учун яшаш рухсатномасини олиш, МИЗ иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа ўзгаришлар 2025 йил июнь ойида кучга киради. Улар ҳақида buxgalter.uzнинг анъанавий шарҳида батафсил ўқинг:

ПҚ-190-сон қарор бўйича мажбурий маркировкалаш соҳасидаги 9 та асосий ўзгариш

26.05.25
Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонунбузарликлар учун прогрессив жарима тизимини жорий этади – тўртинчи жаримадан сўнг солиқ тўловчи бир йил давомида ҚҚСни қоплаш ҳуқуқини йўқотади. Шунингдек, у дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларини ва маркировка кодлари билан ишлашнинг айрим жиҳатларини ўзгартиради. Энг муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида қисқача бандлар бўйича:

ТИФ ТН кодларида нима ўзгармоқда

22.05.25
Президентнинг 14.05.2025 йилдаги ПҚ-181-сон қарори билан ТИФ ТН кодларининг янги рўйхати тасдиқланди ва импорт божхона божлари ставкалари янгиланди. Тафсилотлар – шарҳда: