Янги

Фармацевтика маҳсулотлари бозорида юридик шахслар учун қоидалар қандай ўзгаради

06.11.26
Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солувчи норматив ҳужжатларга тузатишлар пакети қабул қилиш учун тайёрланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси (лойиҳа ID рақами: 10806) мажбурий маркировкалашни ҳисобга олган ҳолда уларни улгуржи ва чакана реализация қилиш қоидаларини батафсил белгилайди, электрон тижоратга қўйиладиган талабларни кучайтиради. Шунингдек, мувофиқ бўлмаган маҳсулотларни чақириб олиш ва йўқ қилиш тартиб-таомилларини ўзгартиради. Ушбу янгиликлар фармацевтика компаниялари, дистрибьюторлар ва дорихона тармоқларининг операцион фаолиятига таъсир кўрсатиб, дорихона ходимлари ва раҳбарлари, электрон савдо платформалари операторлари ва буюртмалар агрегаторлари, шунингдек, етказиб бериш хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлик ҳудудларига таъсир қилади. Муҳокамада 2026 йил 20 ноябргача regulation.adliya.uz порталида ҳавола орқали иштирок этиш мумкин. Батафсил – шарҳимизда.

Божхона ҚҚСини мамлакат ичкарисида ортиқча тўлов ҳисобига ким камайтира олади

02.11.26
2027 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш механизми амалга киритилади: энди мамлакат ичида товарлар ва хизматларни реализация қилишда ҳосил бўлган ҚҚС бўйича ортиқча тўловларни импорт қилишда божхона ҚҚСини қоплашга тўғридан-тўғри йўналтириш мумкин (20.01.2027 й. АВ рўйхат рақами 3966). Янги қоидалар ҚҚС тўловчиларининг асосий тоифалари учун айланма ҳисоб-китобларни соддалаштириш ва фискал маъмуриятчиликнинг шаффофлигини оширишга қаратилган. Ўзаро ҳисобга олишнинг янги схемасидан кимлар фойдалана олиши, солиқ ва божхона органлари ўртасида маълумотларнинг автоматик алмашинуви қандай амалга оширилиши, шунингдек, қайси ҳолларда ҳисобга олиш рад этилиши мумкинлиги – бизнинг шарҳимизда.

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

30.10.26
2026 йил ноябрь ойи тадбиркорлар учун навбатдаги енгилликлар ва рақамли ислоҳотларни олиб келади: бизнес учун электр ва газ учун олдиндан тўловни камайтириш, "яшил" иссиқхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, божхона тўловларини камайтириш ва электрон шартномаларга ўтиш. Анъанавий шарҳимизда қонунчиликдаги асосий ўзгаришларни кўриб чиқамиз.

Сув омборлари яқинида туризмни ривожлантириш: бизнес учун янги имкониятлар ва имтиёзлар

29.10.26
Президентнинг 27.10.2026 йилдаги ПҚ-387-сон қарори сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган. Бунинг учун туризм хизматларини ривожлантириш, ушбу объектларда туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини шакллантириш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳоли ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш режалаштирилган. Сув омборлари ҳудудларида туризмни ривожлантиришга қарор қилган тадбиркорлар қандай имтиёзларга эга бўлгани ва бутун республика бўйлаб сайёҳлик объектларида хавфсизликни қандай таъминлаши ҳақида шарҳимизда кўриб чиқамиз.

Сув олиш тартибини бузганлик учун жарималар: улар қандай ҳисобланади ва қандай қилиб икки баравар кам тўланади

28.10.26
2026 йил 22 октябрдан бошлаб сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкциялар тўғрисидаги янги Низом (21.10.2026 йилдаги ВМҚ 585-сон) кучга киради. У санкцияларни қўллаш тартибини, ҳисоб-китоб формуласини ва ихтиёрий тўловда «имтиёзлар»ни белгилайди. 2027 йилдан бошлаб эса биринчи тартиббузарлик учун огоҳлантириш билан қутулиш мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

МҲМС-марафон: 9 та стандарт лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

27.10.26
Молиявий ҳисобот миллий стандартларининг (МҲМС) 9 та лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Улар МҲМСнинг биринчи қўлланилиши, асосий воситалар, захиралар, номоддий активлар, пул оқимлари, валюта операциялари, қарзлар бўйича харажатларга тааллуқлидир. Муҳокама учун атиги 10 кун ажратилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Янгича смета: қурилиш компаниялари 2027 йилдан бошлаб нималарга тайёргарлик кўришлари керак

27.10.26
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган. Янгиликлар қурилиш компанияларининг молиявий-хўжалик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. 2027 йилдан бошлаб пудратчиларнинг ҳисоб-китоблари, харажатлар чегаралари ва ҳисоботларида нималар ўзгаришини шарҳимизда кўриб чиқамиз.

Ўзбекистон Олий суди солиқчилар томонидан ишлаётган пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ЖШДСни қўшимча ҳисоблаш ҳақидаги нормани бекор қилди.

23.10.26
Ўзбекистон тарихида биринчи марта суд жисмоний шахсларнинг идоравий ҳужжат қоидаларини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирди.

Банк ҳисобварақларини очиш қоидаларида нималар ўзгармоқда

22.10.26
Ўзбекистон Марказий банки банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибини янгилади. Тузатишлар (20.10.2026 АВ рўйхат рақами 3420-3-сон) янги ҳужжатлар ҳисобига мижозларни идентификация қилишни соддалаштиради ҳамда банкларнинг санация ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан ўтаётган компаниялар билан ишлаш алгоритмини ўзгартиради.

Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан қандай низолашиш мумкин: ЎРҚ-1183-сон Қонун нималарни ўзгартирди

22.10.26
20.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1183-сон Қонун солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришда қоидаларни ўзгартиради. Қабул қилинган ўзгартиришлар тартибга солиш юкламасини камайтиришга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бизнес ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал этишнинг цивилизациялашган суд механизмини жорий этишга қаратилган. Эндиликда низоли вазиятларда фискал органлар нима учун компанияларнинг ҳисобварақларини муқобилсиз равишда блокировка қилиб қўя олмаслиги ҳақида – шарҳимизда.