Янги
19.09.24
Иқтисодиёт вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг 17.09.2024 йилдаги 3554-сонли қўшма қарори пиводан ташқари алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни белгилайди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди.
Тафсилотлар бизнинг шарҳимизда:
19.09.24
2025 йил 1 январдан бошлаб молия йили давомида қабул қилинган ва бюджет даромадларини камайтиришни (хусусан, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни) назарда тутувчи ҳар қандай меъёрлар фақатгина кейинги молия йилидан бошлаб амалга киритилади. Бу Президентнинг 18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сон Фармонидан келиб чиқади, у шунингдек айрим имтиёзларни бекор қилади ёки уларни бериш шартларини ўзгартиради.
Buxgalter.uz илтимосига биноан ПФ-140-сон Фармон бўйича асосий янгиликларни «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА санаб ўтди:
16.09.24
12.09.2024 йилдаги 566-сон ВМҚда дарё ўзанларида норуда материаллари қазиб олишга мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланди. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда.
Агар сиз ўз фаолиятингизда бундай материаллардан фойдалансангиз, ушбу шарҳ сиз учун:
11.09.24
2024 йил 6 сентябрдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-135-сон Фармонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларининг қийматини тўлашда муайян шартлар асосида бўлиб-бўлиб тўлаш ва чегирма назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
04.09.24
30 август куни Президент томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот натижалари бўйича ПФ-132-сон Фармон имзоланди. Ушбу ҳужжат қандай чора-тадбирларни назарда тутиши, у қандай муаммоларни ҳал қилиши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
29.08.24
28.08.2024 йилдаги ПҚ-304-сонли Президент қарори билан шаҳарлар ва қишлоқлар чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини икки баравар миқдорда ҳисоблаш тартиби бекор қилинади. Солиқ қўмитаси бу қоида қачондан бошлаб амал қилишини аниқлаштирди.
28.08.24
Янгиликларнинг навбатдаги қисми – имтиёзлар, санкциялар, солиқ текширувлари ва бошқа қизиқарли нарсалар бўйича.
Buxgalter.uz ва бизнинг ҳамкоримиз – norma.uz портали билан биргаликда қонунчилик янгиликлари ҳақида маълумот берамиз:
27.08.24
2024 йил 1 сентябрдан пиво маҳсулотларини чакана сотиш ваколатли органларга хабар бериш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Шу санадан бошлаб тамаки ва пиво маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10% миқдорида ойлик йиғим жорий этилади. Ташаббус бошланишига атиги 5 кун қолган бўлса-да, ҳали баъзи муҳим масалалар ҳал этилмаган.
«ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори, солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг фикрича, йиғимни ҳисоблаш ва тўлашнинг тасдиқланган механизмлари йўқлиги солиқ тўловчилар учун уни тўлашда муаммолар келтириб чиқаради:
23.08.24
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари бўйича яқин вақт ичида айтилган режаларни амалга ошириш йўл харитаси тасдиқланади.
Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА йўл харитасининг ўзида бўлмаса ҳам, айтилган ташаббусларни амалга ошириш жараёнида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ ёзиб қўйилиши керак бўлган масалаларга эътибор қаратди.
15.08.24
Энди факторинг билан нафақат банклар шуғулланади. 12 август куни президент «Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-109-сонли Фармонни имзолади.
Buxgalter.uz янгиликнинг асосий тафсилотларини аниқлаштирди: