Янги
22.07.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси фуқароларнинг ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағлари қисмида ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Бу ишлаётган пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун нимани англатишини buxgalter.uz сайтида ўқинг:
20.07.26
2026 йил 17 сентябрдан капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари ўзгаради. Резидентларга чет элга лимитлар доирасида сармоя киритиш осонлашади, операцияларни рўйхатдан ўтказиш электрон форматга ўтказилади.
Шу билан бирга, банкка маълумотларни тақдим этиш бўйича янги талаблар пайдо бўлади ва назорат кучайтирилади. Батафсил – buxgalter.uz сайтида:
20.07.26
Марказий банк ташқи савдо шартномалари бўйича махсус валюта ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланиш қоидаларини ўзгартирди. Энди ташқи савдо шартномаси бўйича режалар ўзгарган бўлса, ортиқча валюта операцияларини амалга ошириш талаб этилмайди. Батафсил – buxgalter.uz сайтида:
16.07.26
Президентнинг 15.07.2026 йилдаги ПҚ-265-сон қарори билан бир қатор муҳим нормалар, жумладан, айрим ҳолларда жисмоний шахсларни турар жой кўчмас мулкини сотишда ЖШДСдан озод этиш, реклама тарқатувчи компанияларга нисбатан янги талаблар жорий этилмоқда. Батафсил маълумот buxgalter.uz сайтида:
14.07.26
Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2026 йилдаги 373-сон қарори билан давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизми – ишбилармонлик туризми (MICE-туризм) тадбирларини ташкил этувчилар учун ҚҚСнинг 50 фоизини қайтариш жорий этилмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
13.07.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини солиқ ва божхона органларида ўзаро ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди (лойиҳа ID: 10721).
Муҳокамада 2026 йил 18 июлгача regulation.adliya.uz порталидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.
Лойиҳа мазмуни ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
10.07.26
7.07.2026 йилдаги ЎРҚ-1157-сон Қонун Креатив индустрия парки резидентлари лойиҳаларида хорижий пудратчиларни бирданига учта солиқдан озод қилди. Давлат буюртмачиларига халқаро маданий тадбирларни ўтказиш бўйича хизматларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга рухсат берилди. Янги Қонунга киритилган ўзгартиришлар шарҳи – buxgalter.uz сайтида.
09.07.26
2027 йил якунига қадар «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифадаги седелли тягачлар ҳамда ярим тиркамалар импортида божхона божи ва утилизация йиғимининг ноль ставкалари қўлланилади – бу Президентнинг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-251-сон қарорида назарда тутилган. Янги имтиёзларни қўллаш шартлари ва уларнинг бекор қилиниши ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
07.07.26
Ҳукумат Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридаги 300 дан ортиқ бозор ва савдо комплексларини рақамлаштиришни бошламоқда. Ушбу чора-тадбирлар яширин савдо ва коррупцияга қарши курашиш, расмий савдо тушумларини кўпайтириш, ёнғин хавфсизлиги ва тартибни таъминлашга қаратилган.
2.07.2026 йилдаги янги 358-сон ВМҚ ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz шарҳида топишингиз мумкин.
07.07.26
Чарм-пойабзал тармоғи корхоналари бирданига тўртта солиқдан, жумладан фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқдан озод этилади. Бу Президентнинг 01.07.2026 йилдаги ПҚ-250-сонли қарорида назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чораларининг бир қисми холос.
Тўқимачилик корхоналари учун ҳам алоҳида қўллаб-қувватлаш чораси назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида.