Янги
16.06.25
28 июнгача ҚҲТБТда молиявий санкциялар ва жарималарни қўллаш тартибини, уларга эътироз билдириш тартибини белгилайдиган, шунингдек асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтаришни таъминлайдиган айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
У асоссиз ундиришнинг ҳар календарь куни учун жарима суммасидан фоиз тўлашни назарда тутади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
16.06.25
Минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш лицензияси берилиши учун давлат божи миқдори белгиланди.12.06.2025 йилдан 362-сон ВМҚ билан лицензия паспорти мувофиқлаштирилмоқда.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
11.06.25
Қорақалпоғистоннинг Амударё ва Бўзатов туманлари туман коэффициентлари, шунингдек ҳар йилги қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланадиган оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларига эга жойлар рўйхатига киритилди.
Бунда мазкур жойлар рўйхати ҳанузгача янги Меҳнат кодекси меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда янгиланмаган. НҲҲ лардаги мос келмасликлар туфайли ҳисоб-китобларда хатога йўл қўймаслик учун buxgalter.uz тушунтиришини ўқинг:
10.06.25
7 июндан янгиланган шаклдаги ТИФ ТН жорий этилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати кучга кирди.
Янги кодлар 1 июндан қўлланилади:
28.05.25
Корпоратив чекларни рўйхатга олиш, ногирон ходимлари бўлган корхоналар учун субсидиялар, ЙҲҚни бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш, қурилишда қонунбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, инвестициялар учун яшаш рухсатномасини олиш, МИЗ иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа ўзгаришлар 2025 йил июнь ойида кучга киради.
Улар ҳақида buxgalter.uzнинг анъанавий шарҳида батафсил ўқинг:
26.05.25
Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонунбузарликлар учун прогрессив жарима тизимини жорий этади – тўртинчи жаримадан сўнг солиқ тўловчи бир йил давомида ҚҚСни қоплаш ҳуқуқини йўқотади.
Шунингдек, у дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларини ва маркировка кодлари билан ишлашнинг айрим жиҳатларини ўзгартиради.
Энг муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида қисқача бандлар бўйича:
22.05.25
Президентнинг 14.05.2025 йилдаги ПҚ-181-сон қарори билан ТИФ ТН кодларининг янги рўйхати тасдиқланди ва импорт божхона божлари ставкалари янгиланди.
Тафсилотлар – шарҳда:
22.05.25
Туризм фирмалари ва умумий овқатланиш шохобчаларига ўз хизматларини тарғиб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПФ-87-сон Фармонида назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.
20.05.25
2025 йил 1 июлдан Ўзбекистон корхоналари «болалар миллий контентини» яратиш учун солиқ имтиёзларини олиш имкониятига эга бўладилар. Бу Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПҚ-183-сон қарорида назарда тутилган.
Қайси контент ҳақида сўз бораётганлиги ҳақида маълумотлар ва бошқа тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
19.05.25
Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари 2030 йил 1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилди. Шунингдек, Солиқ кодексига болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бўйича имтиёзлар, рақамли маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш харажатлари бўйича имтиёзлар, пиво ва пиво ичимликлари, тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун янги йиғим киритилди.
17 майдан кучга кирган 16.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1063-сон Қонундаги янгиликлар ҳақида buxgalter.uz сайтидаги шарҳда батафсил ўқинг: