Янги
30.12.25
Солиқ кодексида ер қаъридан фойдаланувчилар учун фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қидириш, қазиб олишга тайёргарлик кўриш харажатлари бўйича амортизация ҳисоблаш тартиби аниқлаштирилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
30.12.25
Эндиликда амортизация қилинадиган активларга хўжалик юритувчи субъект томонидан қурилган ва тегишли етказиб берувчи ташкилотга бепул берилган ижтимоий инфратузилма тармоқлари (электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация, йўллар) ҳам киради.
Бу 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонунда назарда тутилган. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:
30.12.25
Солиқ кодексига фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш учун 20 млрд сўм миқдоридаги даромаднинг чекланган миқдори тўғрисидаги норма киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
30.12.25
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларнинг жадаллаштирилган амортизацияси кўринишида берилади.
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар беришнинг янги тартиби тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида:
29.12.25
ЎРҚ-1108-сон Қонунни ўрганишда давом этамиз. Акциз солиғи қисмидаги ўзгаришларни buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ тушунтирди:
29.12.25
27 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг VII-18-207-14-0-К/25-сонли қарори билан кўчмас мулк ва автомобилларни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентлар тасдиқланди.
Тафсилотлар – бухгалтер.уз шарҳида:
29.12.25
Якунланаётган йилнинг сўнгги кунларидаги тортишувларга сабаб бўлаётган мавзу – айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ЯТТ ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг рақамли платформалар орқали жисмоний шахслар билан ёки электрон ҳужжат айланиши тизимлари орқали – юридик шахслар билан ишлаётганига боғлиқ бўладими, деган муҳим масала ечими – муваффақиятли ҳал этилди. Ҳар иккаласи учун ҳам солиқ ставкаси 1% бўлади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ айланмадан олинадиган солиқ билан боғлиқ ўзгаришларга изоҳ берди:
29.12.25
2026 йил учун айрим турдаги товарлар (алкоголь, тамаки маҳсулотлари) билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари тасдиқланди (25.12.2025 й. ЎРҚ-1105-сонга 9-илова). ўтган йилги билан солиштирганда улар ўзгармади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
28.12.25
СКнинг 274-моддасига айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга ҚҚСни тезлаштирилган тартибда қайтариш қисмига тузатишлар киритилди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ тушунтирди:
28.12.25
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида (25.12.2025 й. ЎРҚ-1108-сон) қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш тартибини бекор қилиш назарда тутилган.
Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ СКдаги ўзгаришларга изоҳ берди: