Янги
15.07.22
Президент томонидан 13 июль куни “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларни босқичма-босқич қатъий белгиланган миқдорда ва даромадлар тўғрисида декларация асосида ЖШДС тўлашга ўтказишни назарда тутади.
14.07.22
ҚҲТБТда этиль спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларда солиқ хавфи мезонларини белгиловчи НҲҲ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz буни аниқлаштиришга ҳаракат қилди:
14.07.22
Солиқ кодексига махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.
01.07.22
2022 йил 1 июлда Ўзбекистонда қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг катта тўплами кучга киради. Янгиликлар бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, солиқ маъмуриятчилиги ва субсидия ажратиш, пенсияни расмийлаштириш, суғурта полисларини олиш ва бошқа масалаларга татбиқ этилади.
29.06.22
1 июлдан бошлаб комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган янги тартиби кучга киради. Бундай хизмат давлат хизматлари марказлари ва (онлайн-режимда) - ЯИДХП портали томонидан кўрсатилади.
21.06.22
ҚҲТБТда Кадастр агентлигининг фазовий маълумотлари ва метамаълумотларидан жисмоний ва юридик шахслар учун фойдаланиши тартиби ва бундай имконият учун тарифларни тасдиқловчи лойиҳа жойлаштирилган. Батафсил - Buxgalter.uz шарҳида.
14.06.22
ҚҲТБТда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат имконияти чекланган шахслар учун инфратузилмани ривожлантирувчи туроператорлар ва турагентлар, жойлаштириш воситалари ҳамда ташувчилар учун субсидия ва имтиёзларни назарда тутади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида.
03.06.22
ДСҚ халқ таълими тизими муассасалари ва ташкилотлари учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси тарзидаги имтиёзни автоматлаштирди (11.05.2022 йилдаги ПҚ-241-сон қарор). Солиқ органларининг E-imtiyoz ахборот тизимида унга ID 104023 берилди.
02.06.22
Омбордаги товарларни мажбурий равишда хатловдан ўтказиш, озиқ-овқат товарлари бўйича божхона божининг ноль ставкалари, ўсимлик ёғи импортига тақиқ, импортни маркировка қилиш тартибини тўхтатиш ва Президентнинг 2022 йил 31 майдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-145-сон Фармонида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар - buxgalter.uz шарҳида:
31.05.22
Экспорт қилинадиган товарларга БКнинг 382-моддаси нормаларини татбиқ қилиш таклиф этилмоқда, унга мувофиқ божхона органлари интеллектуал мулк объектларига эгалик ҳуқуқлари бузилганлиги аломати мавжуд бўлганда товарлар чиқариб юборилишини тўхтатиб туришга ҳақли бўлади. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси ҚҲТБТда жойлаштирилди.