Янги
09.01.23
Қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, шунингдек нодир элементлар ва нодир ер элементлари бўйича:
• солиқ солиш объекти – қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ҳақиқатда реализация қилиш ҳажми;
• солиқ базаси – қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ҳақиқатда реализация қилиш ҳажми қиймати.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қисмида бошқа ўзгартиришлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида:
07.01.23
СКга тузатишлар киритилиши билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ҳам кўп нарса ўзгаради: тўловчилар доираси кенгайтирилмоқда, ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига тузатиш киритилмоқда, ставкалар индексация қилинмоқда:
06.01.23
Ер солиғи қисмида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари ва айрим объектлар бўйича солиқ ставкалари ўзгартирилди:
06.01.23
СКга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қисмида киритилган ўзгартиришлар ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига дахл қилади. Жисмоний шахслар учун яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари қисмида солиқ суммасини ўтган йилдагига нисбатан ўсишини чеклаш бекор қилинади ва ставкалар индексация қилинади:
05.01.23
СКга ўзгартиришлар ва қўшимчалар ўтаётган йилнинг сўнгги кунида тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш
ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида Ахборот хабарини эълон қилган ҳолда маълум қилди.
Ҳужжатнинг асосий қоидаларини эълон қиламиз:
05.01.23
Солиқ ставкаси ва ҚҚСни қоплашда камерал текширув муддатлари ўзгарди, айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди. СКнинг ҚҚС қисмидаги ўзгартиришлар ва 2023 йил 1 январдан бошлаб уларни қандай қилиб қўллаш тўғрисида бизнинг шарҳимизда ўқинг:
05.01.23
2023 йил анъанавий тарзда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш билан бошланди. Уларни тезроқ тушуниб олиш учун “Норма” экспертларининг йўл-йўриқларидан фойдаланинг. Ушбу материалда – фойда солиғи бўйича сақлаб қолинадиган ва янги қоидалар:
05.01.23
2023 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ қисмида асосий ўзгартиришлар имтиёзлар ва йиллик ҳисоб-китобни топшириш муддатларига тааллуқли:
31.12.22
Анъанавий тарзда 1 январдан бошлаб қонун ҳужжатларига киритилган, улар тўғрисида раҳбар ва бухгалтер билиши керак бўлган турли ўзгартиришлар кучга киради. Улардан айримларини – СКга ўзгартиришларни – фақат тегишли НҲҲ имзоланганидан кейин батафсил кўриб чиқиш мумкин бўлади. Қолганлари ҳозирча тушунарли.
Buxgalter.uz эслатиб ўтади:
30.12.22
Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга ҚҚС қисмида солиқ хавфи мезонлари белгиланди. Бу ДСҚнинг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган, АВ рўйхат рақами 3405, 27.12.2022 й: