Янги
29.04.26
Бу сафар кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар унчалик кўп эмас. Шунга қарамай, улар бор ва уларни ҳисобга олиш керак.
Шундай қилиб, 2026 йил май ойидаги асосий янгиликлар шарҳи buxgalter.uz сайтида:
24.04.26
Марказий банк кассалар орқали валюта ҳисобварағидан нақд хорижий валюта кимга, қандай ҳажмда ва қандай шартларда берилишини аниқлаштирди. Янги қоида аллақачон кучга кирди.
Батафсил маълумот buxgalter.uz сайтида:
23.04.26
«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги янги Қонун қабул қилинди – энди у эски 310-II-сон Қонуннинг янги таҳрири эмас, балки янги реквизитларга эга бўлган алоҳида қонунчилик ҳужжатидир.
У 2026 йил 22 июлдан кучга киради. Ундаги бухгалтерлар учун муҳим ўзгартиришларни buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз:
21.04.26
Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди ва 17 апрелдан кучга кирди. Улар ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаш хизматлари учун тўловларни ЖШДСдан озод қилишни назарда тутади. Бундай хизматларни ДХШ асосида кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар эса – ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
20.04.26
Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувга чек қўйиш ва коррупция хавфларини камайтириш бўйича илгари жуда кўп чоралар кўрилган... Шунга қарамай, Президентнинг 17.04.2026 йилдаги ПФ-63-сон Фармони яна янги чораларни назарда тутмоқда.
Бу сафар давлат хизматчилари ва тадбиркорлар ўртасидаги мулоқотлар (ташрифлар ва чақирувлар) асосли ва асоссиз турларга ажратилди.
Янгиликни buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз:
20.04.26
Бир вақтнинг ўзида бешта кодексга – Фуқаролик, Солиқ, Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 2026 йил июль ойидан кучга киради ва солиқ солиш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган.
Айтиш мумкинки, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик ҳуқуқбузарликнинг аҳамиятини белгиловчи сўмдаги мезоннинг оширилиши ҳисобига енгиллашмоқда, дейиш мумкин. Солиқ тўламаганлик учун илк бор судланувчилар курсисига ўтирган шахсларга эса жавобгарликдан озод қилиниш имконияти берилмоқда. Бунинг эвазига фуқаролар ва мансабдор шахслар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда...
Нималар ўзгарганини buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз:
17.04.26
Тадбиркорлик субъектлари жарима суммасининг фақат ярмини тўлаш, суммани пенясиз бўлиб-бўлиб тўлаш, агар суд жаримани ноқонуний деб топса, ҳар бир кечиктирилган кун учун фоизлар билан пулни қайтариб олиш имкониятига эга бўладилар. Бу Президентнинг 15.04.2026 йилдаги ПҚ-138-сон қарорида назарда тутилган.
Ушбу нормаларнинг ҳар бири қачон кучга кириши ва бутун тизим амалда қандай йўлга қўйилишини buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз.
16.04.26
ПФ-246-сон Фармон бўйича Марказий банк Бошқаруви қарори билан тўловларни амалга оширишда ягона QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш қоидалари тасдиқланди ва 16 апрелдан кучга кирди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
15.04.26
Солиқ кодекси ва МЖтКга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи ставкасини ошириш ва муайян вазиятда қўлланиладиган маъмурий жарималар тўғрисида ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришлар 3 ой ўтгач кучга киради. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
15.04.26
Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (2-сонли МҲМС) – «Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳолари» тасдиқланди (11.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3810-сон) ва 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Стандартни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча юридик шахслар (бундан жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ва бюджет ташкилотлари мустасно) қўллайдилар. 2-сонли МҲМСнинг асосий янгиликлари ҳақида қисқача – buxgalter.uz шарҳида: