Янги

Компаниянгиз Tax-Free тизими иштирокчиси бўладими

06.04.22
2023 йил январда Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортлари ҳудудида Tax-Free тизимининг ҚҚС суммасини қайтариш бўйича дастлабки тажриба шохобчалари очилади. 2022 йил 1 августга қадар эса ушбу тизимга кириш истагини билдирган Ўзбекистоннинг юридик шахслари билан шартномалар тузиш тартиби ва шартлари ишлаб чиқилган бўлиши керак. НҲҲ лойиҳаси тизимга кириш шартлари билан ҚҲТБТда жойлаштирилган. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

2022 йил 1 апрелдан экспортчилар янги преференцияларга эга бўлишди

06.04.22
Президент томонидан 6 апрель куни “Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб- қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат билан экспорт қилувчи корхоналарга 1 йил муддатга -2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 апрелга қадар янги преференциялар берилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.

Қачон маиший техникага мажбурий рақамли маркировка туширилади

05.04.22
Маиший техникани мажбурий рақамли маркировкалаш рўйхатлари ва муддатлари белгиланди (02.04.2022 йилдаги 148-сон ВМҚ):

Солиқ тўловчилар янги регламентлар бўйича рўйхатдан ўтказилади

05.04.22
Солиқ тўловчиларни солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди 2.04.2022 йилдаги 150-сон ВМҚ.:

Дори воситалари ва тиббий буюмлар қачон маркировкаланади

05.04.22
Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сон қарори ушбу товарларни 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни назарда тутади.

IT-тармоғи 1 апрелдан қандай имтиёзларга эга бўлди

05.04.22
1 апрелдан бошлаб IT Park резидентлари қўшимча имтиёз ва преференцияларга эга бўлди. Идора ахборот хизмати вакилининг сўзларига кўра - “НҲҲ имзолаш босқичида, бироқ имтиёзлар амал қилмоқда”. Сўз нима ҳақида бормоқда?

2022 йил 1 апрелдан нималар ўзгаради

31.03.22
2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги, шу жумладан - солиқ соҳасидаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Уларни norma.uz портали умумлаштирди.

Молия вазирлигининг Солиқ кодексининг 244-моддасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида 31.03.2022 йилдаги 06/04-01-02-32/859-сон Ахборот хабари

31.03.22
Молия вазирлиги банк операцияларини ҚҚСга тортиш масалаларини тушунтирди: 1) ҚҚСга тортиладиган молиявий операциялар; 2) солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатига ўзгартириш киритиш; 3) ЭҲФни расмийлаштириш; 4) бошқа масалалар:

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаслик учун маъмурий жарималар белгиланади

25.03.22
2022 йил 11 март куни ЎРҚ-758-сон Қонун қабул қилинди, у МЖТКнинг 175-моддасида белгиланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун мансабдор шахсларга маъмурий жарималар миқдорига тузатиш киритади.

Айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ўзгарди

16.03.22
Қонунчиликка жарима санкцияларини қўллаш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди (11.03.2022 йилдаги ЎРҚ-758-сон Қонун). Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.