Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва талабалар якка тартибдаги тадбиркор сифатида солиқ тўлайди

preview

Ўзини ўзи  банд қилган шахслар ва талабалар (баъзи хизматлардан олинган даромадлардан) 2024 йилгача ЖШДС тўламаган. 28.12.2023 й. ЎРҚ-891-сон Қонуни уларни якка тартибдаги тадбиркорлар билан солиқ солишда деярли тенглаштирди.

 

Қонунчиликдаги янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

100 млн сўм чегарасидаги қуйидаги даромадларга ЖШДС солинмайди :

  • ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти ёки товарлар (хизматлар) реализациясидан олинган даромадлари;
  • талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари.

 

Солиқ  давомида 100 млн сўмдан ошган кундан бошлаб ушбу даромадларга якка тартибдаги тадбиркорлар учун назарда тутилган тартибда солиқ солинади.

Эслатиб ўтамиз
Якка тартибдаги тадбиркорлар (энди ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам) даромади 100 млн сўмдан ошганда, айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ва фойда солиғини тўлайдилар . Бунда солиқ даври учун товарлар (хизматлар) реализациясидан даромад 1 млрд сўмдан ошмаса, айланмадан олинадиган солиқ тўланиши мумкин.

 

Эътибор беринг
Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни ўтган йиллардагидек тўлайдилар – ихтиёрий тартибда йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида .