Янги
27.05.22
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йил давомида сув ҳисоблагичларни алмаштириш мажбурияти, солиқ базасини камайтириш ва сув учун қарздорликни бевосита қарздорнинг банк ҳисобварағидан ундириш Президентнинг 24.05.2022 йилдаги “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-257-сон қарорида назарда тутилган.
26.05.22
2022 йил 1 июндан бошлаб МҲЭКМ миқдори 920 000 сўмни, БҲМ - 300 000 сўмни ташкил этади (20.05.2022 йилдаги ПФ-138-сон Фармон). Ҳисоб-китобларда қайси кўрсаткичларга асосланиш керак?
Buxgalter.uz БҲМ ёки МҲЭКМ зарур бўладиган энг кўп тарқалган вазиятларнинг йиғма жадвалини тайёрлади:
26.05.22
Молия вазирлиги СКга 05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонун билан киритилган ўзгартиришларни шарҳлаб берди:
20.05.22
ҚҲТБТда Президентнинг сўнгги фармонлари ва қарорлари, шунингдек 2022 йил 4 мартдаги видеоконференция баённомасига мувофиқ Божхона ва Солиқ кодексларига тузатишлар муҳокама қилинмоқда. Киритилаётган ўзгартиришлар моҳиятини Молия вазирлиги департамент директорининг ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ ва “Норма” эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ тушунтириб беришди:
20.05.22
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Унга мувофиқ тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун қўшимча маблағлар олишлари мумкин. Қуйида санаб ўтилган субсидиялар тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра ажратилади.
20.05.22
17 май куни ўтказилган товар-хомашё биржасида савдоларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент томонидан маҳаллий тадбиркорлар улушини ошириш бўйича мақсадлар белгилаб берилди. Хусусан:
18.05.22
ҚҲТБТда рақобат, табиий монополиялар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Қулайлик учун buxgalter.uz ўзгартириш ва қўшимчаларни жадвалда тўплади:
18.05.22
ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик субъектларига лицензия олиш ва солиқ ҳисоботини топшириш имконини берадиган «Тадбиркор виртуал офиси»ни яратиш назарда тутилган Президент Фармони лойиҳаси жойлаштирилган. Шунингдек лойиҳада масофавий тарзда ўтказиладиган текширувлар рўйхати белгиланган, улар саволнома бўйича ўтказилади.
10.05.22
Президент томонидан 5 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-767-сон Қонун имзоланди. СКга киритиладиган асосий ўзгартиришлар шарҳи - buxgalter.uz да.
05.05.22
Президентнинг 29.04.2022 йилдаги ПФ-128-сон Фармони билан 2022 йил 1 майдан бошлаб пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг миқдорлари оширилди: