Янги
01.02.22
2022 йил 1 февралдан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари ва балиқ хўжалиги учун ускуналар ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар кучга кирди. Бу ҳақда norma.uz портали эслатиб ўтади:
31.01.22
Президент томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди (28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон Фармон). Тараққиёт стратегияси ўз ичига 100 та мақсадни олган бўлиб, улар 5 босқичда амалга оширилади.
27.01.22
Давлат идоралари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан учрашувларда профессионал ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан сўров ва таклифлар келиб тушаётганлиги муносабати билан, шунингдек уларнинг кўтарилаётган масалалар бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигига оид дастурий маҳсулотларни янада такомиллаштиришга жалб этиш мақсадида, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
20.01.22
Қимматли қоғозлар эгаларини солиққа оид енгилликлар кутмоқда. Бу Президентнинг “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
18.01.22
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда $10, қиш мавсумида 20 ноябрдан 20 февралгача эса $25 миқдорида давлат томонидан қоплаб берилади. Бу 2022 йил 15 январдаги “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонда назарда тутилган.
12.01.22
“Норма” экспертлари, солиқ маслаҳатчилари ва Молия вазирлиги мутахассислари томонидан берилган 2022 йилда солиқ солишдаги асосий ўзгаришлар тўғрисидаги шарҳларидан фойдаланинг. Кўплаб маълумотлар иш жараёнида, шу сабабли мазкур рўйхат яқин кунларда фаол равишда тўлдириб борилади:
08.01.22
«2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва у орқали транзит ўтиши учун иккита янги йиғим жорий қилинди:
06.01.22
Солиқ ставкаларига, алоҳида ер майдонлари бўйича камайтирувчи коэффициентларни қўллаш тартибига, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва дастлабки тўловларни амалга ошириш муддатларига тааллуқли тузатишлар киритилди. Яна бир янгилик: энди солиқдан озод этилганлар ҳам солиқ тўлайдиган бўлдилар.
05.01.22
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади (29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун). Бунда муҳим ўзгартиришлар ҳам мавжуд.
05.01.22
Солиқ кодексига киритиладиган тузатишларни ўрганишда давом этамиз. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ тўловчилар доираси, солиқ ставкалари ва ҳисоблаб чиқариш тартиби сақланиб қолинмоқда. Нималар ўзгартирилди?