Янги

Ижарага олувчи - талаба бўлса

14.12.21
СКнинг 378-моддасига киритиладиган жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларини солиқ солишдан озод қилишга тааллуқли тузатишлар биринчи ўқишда маъқулланди.

ХЙТ дафтарчаси қандай олинади ва нима учун ундан маҳрум қилишлари мумкин

10.12.21
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига ХЙТ (Халқаро йўлларда ташиш) дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Иккала ҳужжат 02.12.2021 йилдаги 727-сон ВМҚ билан тасдиқланган. Батафсил - norma.uz портали шарҳида.

НҲҲ лойиҳасида яширин иқтисодиёт тўғрисида 7 та муҳим янгилик

03.12.21
Президентнинг “Тадбиркорлик соҳасида соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантириш ҳамда иқтисодиётда яширин айланмаларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини муҳокама қилиш 12 декабрга қадар давом этади. У қабул қилингандан кейин нималар ўзгариши мумкин?

2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди

03.12.21
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди (рўйхат рақами 3334, 25.11.2021 й.). Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди.

1 декабрдан нималар ўзгаради

25.11.21
Norma.uz портали 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

2022 йилда солиқ солишда нима ўзгаради (жадвал)

23.11.21
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг:

Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдилар

18.11.21
Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширувчи корхоналар, улар Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, СКнинг 337 ва 467-моддаларига мувофиқ фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкаларини қўллайдилар. Бу Президентнинг “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди:

МЖТК ва бухгалтерия ҳисоби тартибининг бузилиши учун жарима тўғрисидаги моддага ўзгартиш киритилди

05.11.21
МЖТКнинг 175-1-моддаси энди “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” деб номланади (аввалгиси – “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш” бўлган). Шунингдек, қонун чиқарувчилар томонидан жаримага тортиладиган ҳуқуқбузарликларнинг кўринишларини аниқ тавсифлаб беришди 29.10.2021й.даги 726-ЎРҚ, 4-м. 4-б.

2021 йилда автотранспорт воситалари бўйича нима ўзгарди

03.11.21
Балансида автотранспорт бўлган корхоналар, хусусий автомобиль эгалари ва профессионал ташувчилар учун 2021 йилда қонунчиликка қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади.

Кўпикланадиган ва табиий вино акциз маркалари билан маркаланишдан 1 йилга озод қилинади

03.11.21
2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди. Бунда, акциз маркалари билан маркировка қилишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари давлат тилида маркировка қилиш ҳамда мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этишлари керак. Бу “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 665-сон ВМҚда назарда тутилган. Norma.uz портали тафсилотларни маълум қилди: