Янги
14.09.21
Президентнинг 10.09.2021 йилдаги ПФ-6310-сон Фармони бир қатор божхона тартиб-таомилларини соддалаштиради. “Норма” портали янгиликлар ҳақида батафсил ёзди.
13.09.21
Электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган имтиёзлар нафақат ҳужжатни шакллантиришда, балки кейинчалик у билан ишлашда ҳам кўриниши керак. Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу позицияни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА асослаб берди.
08.09.21
Молия вазирининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Тафсилотларни norma.uz сайти тушунтирди:
08.09.21
Президент томонидан 2021 йил 7 сентябрь куни “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат кредитлар ажратиш, божхона тўловлари бўйича кечиктириш, жарима санкцияларини тўхтатиш ва транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилишни назарда тутади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.
07.09.21
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277 Фармони билан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (бундан буён – болалар нафақаси) тайинланади. Мазкур ва бошқа нафақаларни ПФ-6277 га мувофиқ тайинлаш ва ҳисоблаш қоидалари тўғрисида buxgalter.uz учун махсус “Норма” экспертлари, ҳуқуқшунослар Ленара ХИКМАТОВА ва Сардор ЖУМАШОВ гапириб беришди:
31.08.21
1 сентябрдан бошлаб қонун ҳужжатларидаги навбатдаги ўзгартиришлар кучга киради. Buxgalter.uz раҳбарлар, бухгалтерлар ва кадрлар ходимлари билишлари лозим бўлган янгиликлар шарҳини тақдим этади.
30.08.21
27 август куни Сенатнинг XVIII ялпи мажлисида бошқа қонунлар қаторида
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳам маъқулланди. Buxgalter.uz асосий жиҳатларни ажратиб кўрсатди.
25.08.21
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади. 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. Бу Президентнинг “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
24.08.21
ДСҚ Интернет тармоғида ДХШ асосида “Ишончли ҳамкор” қулай ахборот платформасини ишлаб чиқади ва ишга туширади. Режага мувофиқ, 2022 йилнинг март ойидан унинг ёрдамида тадбиркорлар ўзининг контрагентлари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади 19.08.2021й. 529-сонли ВМҚ.
28.07.21
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (буйруқ рўйхат рақами 2667-3, 15.07.2021 й.) ўзгартиришлар киритди ва “касаллик варақаси”нинг янги шаклларини тасдиқлади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: