Янги
16.07.21
13 июль куни Президент томонидан Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди (13.07.2021 йилдаги ПФ-6261-сон Фармон). Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
13.07.21
7 июль куни Президент узумни шпалер усулида етиштирувчи фермерлар ва винони экспорт қилувчилар учун имтиёзларни эълон қилди. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:
28.06.21
25 июнь куни Президент томонидан “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5161-сон қарор имзоланди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ НТМ нима олишгани ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.
22.06.21
Лотереялар ташкилотчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3310, 17.06.2021 й.). Шунингдек, риэлторлик ташкилотлари (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) ва лизинг хизматлари кўрсатувчилар (рўйхат рақами 2265-2, 17.06.2021 й.) учун шунга ўхшаш қоидаларга тузатишлар киритилди. Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида:
11.06.21
9 июнь куни Президент томонидан “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди (09.06.2021 йилдаги ПФ-6244-сон Фармон). Ҳужжат уларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган 24 та саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзлар тақдим этади.
10.06.21
Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2021 йилдаги 352-сон қарори билан Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ, импорт божи ва ҚҚС тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу рўйхатга киритилган ТИФ ТН кодлари билан янги технологик ускуналарга қўлланилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
09.06.21
Бу Президентнинг 2021 йил 4 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида
27.05.21
2021 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон бизнеси ва аҳолисини ўзгартиришлар ва янгиликларнинг янги тўплами кутади. Улар солиқ маъмурчилиги, ижтимоий соҳа, давлат хизматлари, имтиёзлар ва преференцияларга дахл қилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.
Жумладан, 1 июндан бошлаб:
1. Пенсия таъминоти соҳасида 03.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон Фармонга асосан:
24.05.21
Якка тартибдаги тадбиркор - Россия Федерациясининг резиденти Ўзбекистондаги ўқув маркази билан ФҲХ шартнома бўйича онлайн таълим хизматларини кўрсатади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан бу борада кимга ва қандай солиқларни тўлаш кераклиги ҳақида «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди:
21.05.21
МБ Кредит ва тўлов ташкилотлари томонидан таваккалчилик даражаси
паст бўлган хизматлар кўрсатилганда мижозни лозим даражада текшириш
чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги қоидалар лойиҳасини ишлаб чиқди. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди.