Янги
23.03.21
ЯММТга олий маълумоти ва ҳарбий хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади, пенсионерларнинг пластик карталари шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида хизмат қилади, ПЖнинг мобиль иловалари пенсия олиш шаклини, санаси ва вақтини танлаш имконини беради. Бу ва бошқа ўзгартиришлар ҚҲТБТ порталига муҳокама учун жойлаштирилган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
19.03.21
Президент томонидан 17 март куни «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжатда, бошқалар қаторида, 2021 йил 15 июндан бошлаб ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинадиган товарларни белгилайди.
18.03.21
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 16.03.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги 139-сон қарор қабул қилинди. Унга бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси 1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларида 30% миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилиши тўғрисидаги банд киритилган.
15.03.21
Президент томонидан 11 мартда имзоланган «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сон) бу масала алоҳида қайд этилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
15.03.21
Адлия вазирлиги томонидан Президентнинг «Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Buxgalter.uz ҳужжат қабул қилинадиган бўлса, 1 майдан қандай ўзгартиришлар киритилишини аниқлаштирди:
04.03.21
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (25.02.2021 йилдаги 101-сон ВМҚ). Божхона аудити мақсадларидан қатъи назар, камерал ёки сайёр шаклда, декларант, ташувчи, молиявий тартибга солиш мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахслар ва бошқа субъектларга нисбатан ўтказилади. Батафсил – norma.uz портали шарҳида:
02.03.21
Солиқлар бўйича қарзни ундириш учун учта янги низом ишлаб чиқилди - юридик шахсларнинг мол-мулкини хатлаш тўғрисида; бошқа шахсларга ўтказилган мол-мулклар ҳисобидан ундириш тўғрисида; манфаатдор шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тўғрисида. Buxgalter.uz уларнинг қабул қилиниши билан нима ўзгаришини аниқлаштирди:
01.03.21
ҚҲТБТда “Банкларнинг солиқ назорати билан боғлиқ ахборотларни тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди.
01.03.21
ҚҲТБТда “Трансферт нархини белгилашда солиқ назорати ва норезидентларни солиқ солиш маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ лойиҳаси эълон қилинган. Унинг қабул қилиниши билан 6 та янги НҲҲ тасдиқланади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:
24.02.21
1 апрелдан бошлаб интернет орқали савдо қилувчи тадбиркорлар махсус рақамли код олишлари шарт бўлади. Бу Президентнинг “Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Унинг асосий жиҳатлари - buxgalter.uz шарҳида.