Янги

ЎРҚ-1117-сон Қонун қонунчиликдаги қандай зиддиятларни бартараф этди

10.02.26
05.02.2026 йилдаги ЎРҚ-1117-сон Қонун билан НҲҲлар ўртасидаги айрим зиддиятлар бартараф этилди. Хусусан, унда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқни тўлаш тартиби ва миқдори аниқлаштирилди, йиғимларни белгилаш бўйича ваколатлар чегараланди ва суд томонидан рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш муддатларига тузатиш киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Компаниялар учун МҲХСда бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ўртасидаги тафовутлар тўғрисида янги шакл жорий этилди

05.02.26
Солиқ қўмитаси томонидан МҲХСни қўллайдиган юридик шахслар учун янги солиқ ҳисоботи шакли тасдиқланди (04.02.2026 й. АВ рўйхат рақами 3221-9-сон). Унинг шакли ва тақдим этиш муддатлари тўғрисида buxgalter.uz сайтида батафсил ўқинг:

2026 йил февралдан бошлаб БЮДни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада нималар ўзгарди

05.02.26
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага навбатдаги тузатишлар киритилди. Тузатишлар иккита таснифлагичга – божхона постларига ҳамда БЮДни тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турларига тааллуқли бўлди. Ўзгартиришлар 4 февралдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter .uz шарҳида:

Биринчи марта солиқ тўлашга ўтганлар фойда солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллашлари мумкин

04.02.26
2026 йилдан бошлаб биринчи марта солиқ тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун фойда солиғи бўйича имтиёз амал қилади. Улар бир йилга фойда солиғидан озод қилинади. Бунда имтиёз барча «янги келганлар»га нисбатан қўлланилмайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан янги имтиёзни қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати департаменти бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ тушунтирди:

Амалдаги муддатсиз мораторий даврида қум ва шағал қазиб олишга рухсат берилган жойлар

03.02.26
Иқтисодиёт ва экологиянинг ўзаро таъсири нуқтаи назаридан жуда мураккаб ҳужжат 30 январь куни қабул қилинди. Гап Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш объектларининг арзон қум-шағал материалларига бўлган талабини қондириш ва уларнинг нархлари барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 39-сон қарори ҳақида бормоқда. 2024 йил май ойида Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сухондарё дарёлари ҳавзаларида қайта тикланмайдиган минерал ресурсларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилиши қурилиш соҳасини ноқулай аҳволга солиб қўйди (хомашё кам, нарх қиммат). Энди эса 39-сонли ВМҚ ушбу дарёлар ўрнига бундай қазиб олишга рухсат бериладиган бошқа сув ҳавзалари рўйхатини тасдиқламоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2026 йил 1 мартдан бошлаб яшаш манзили ва онлайн рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни қандай ўзгартириш мумкин

03.02.26
2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда уй-жой мулкдорлари яшаш манзили ва ушбу объектда рўйхатдан ўтган бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали – онлайн таҳрирлашлари мумкин бўлади. Нотўғри манзил маълумотларини ўзгартириш тартиби 2026 йил 31 январдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда 2026 йил 1 февралдан нималар ўзгаради

28.01.26
1 февралдан Ўзбекистонда ташувчилар, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар, қурилиш ташкилотлари ва оддий фуқаролар учун айрим қонунчилик янгиликлари (шу жумладан, янги талаблар) кучга киради. Қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz сайтининг анъанавий шарҳида:

2026 йилда норезидентларнинг дивидендларига солиқ солишнинг янги тартиби ҳақида нималарни билиш керак

27.01.26
2026 йилдан бошлаб чет эллик таъсисчига тўланадиган дивидендларга Ўзбекистон резидентларининг дивидендларига солинадиган солиққа ўхшаш солиқ солиш тартиби амал қилади. Яъни энди норезидентларнинг дивидендлари бўйича солиқни ҳисоблашда олинган дивидендлар бўйича тўланган солиқ ҳам ҳисобга олинади. Янги тартиб buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати департаменти бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ томонидан тушунтирилди:

Янги 23-сон ВМҚ рақамли маркировкалаш ва солиқ назорати қоидаларида нимани ўзгартиради

26.01.26
Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2026 йилдаги 23-сонли қарори билан 2027 йилда мажбурий бўладиган маркировкалаш (бу сафар ўсимлик ёғи) бўйича навбатдаги тажриба лойиҳаси ишга туширилди. Шунингдек, ВМҚ масофадан туриб текшириш амалиётини жорий этиш орқали маркировкалаш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирмоқда (тегишли ўзгартиришлар Солиқ хавфини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилди). Батафсил маълумот – бухгалтер.уз шарҳида.

Шахсий маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний қайта ишлаш қандай хавф туғдиради

23.01.26
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсий маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун ускуналарни мусодара қилиш ва катта миқдордаги маъмурий жарималарни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: