Янги

Ваколатхонага товарлар сотилганда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми

02.03.23
«Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган ташкилот Швейцария компаниясининг ваколатхонаси билан тўловни АҚШ долларида амалга оширишга келишган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида товарларни етказиб беришга шартнома тузди. Шартнома ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилади, чет элдан пуллар келиб тушади, Ўзбекистондаги ваколатхона товарни олади. Мазкур ҳолатда реализация қилишда ҚҚС юзага келадими? Ушбу шартномани 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарорга мувофиқ экспорт шартномасига тенглаштириш мумкинми?». Ўз фикр-мулоҳазаларини buxgalter.uz билан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўртоқлашди:

Мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтишда солиқ тўловчи гувоҳномаси қандай олинади

01.03.23
Айланма 1 млрд сўмдан ошганда, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини қандай олиш мумкин? Қандай муддатда солиқ органлари томонидан гувоҳнома берилади? «Янги» солиқ тўловчида солиқ хавфи даражаси қандай текширилади? Тизим бир мезон бўйича юқори хавф даражасини белгилаганда ва гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб қўйилганда нима қилиш керак? Саволларга «Норма» ва buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг ҚҚС бошқармаси катта солиқ инспектори Мунира СУЛАЙМОНОВА жавоб берди:

Солиқ тўловчи рақамли тизимлардаги хатолардан зарар кўрган бўлса

27.02.23
Солиқ маъмуриятчилигини жадал тарзда рақамлаштиришдан зарар кўрган – солиқ органларидан у олиши керак бўлмаган ҳужжатни олган; ўзининг қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга эриша олмаётган солиқ тўловчи қандай йўл тутиши лозим? Вазиятдан чиқиш йўлини “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди:

Электромобилни сотиб олишда қандай имтиёзларни қўллаш мумкин

24.02.23
“Кредитга электромобиль сотиб олмоқчимиз. Жисмоний ва юридик шахслар учун бундай кредитлар бўйича қандай имтиёзлар мавжуд? Масалан, агар электромобиль тўғридан-тўғри Хитойдан сотиб олинган бўлса, имтиёзларни қўллаш мумкинми? Ёки улар фақат бундай машиналарни Ўзбекистонда сотиб олишга нисбатан амал қиладими? Биз “божхона” ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғим тўлашимиз керакми?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

ЯИДХП автотранспорт бўйича қандай хизматлар кўрсатади

24.02.23
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш, электрон ишончнома бериш, автомобиль тарихини текшириш – буларнинг барчаси автоматлаштирилди ва уларга ЯИДХП орқали кириш мумкин. Buxgalter.uz қулайлик учун автотранспорт воситалари билан боғлиқ энг оммабоп давлат хизматларини жадвалда тўплади:

Ресторан олдиндан тўлов ва сотиш чекларини қандай расмийлаштиради: 3 та амалий маслаҳат

24.02.23
“Мижоз ресторанга 300 минг сўм миқдорида олдиндан тўловни амалга оширди ва тақдим этилган таомлар ва кўрсатилган хизматларнинг қолган қийматини тантанали кечки овқатланишдан сўнг тўлади. Ушбу хизматларни онлайн-НКМда қандай тўғри акс эттириш лозим?”. Ушбу вазифасини ҳал қилиш тажрибаси билан “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан умумий овқатланиш ва онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ўртоқлашишди.

2023 йил февраль ойида ҚҚС бўйича ҳисобот шаклида нима ўзгарди

23.02.23
Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича ҳисоботнинг янги пакети олдингисидан нима билан фарқ қилишини тушунтирди. Ҳисоботниг 10006_36 кодли шакли 2023 йил учун ҚҚСнинг 12% миқдоридаги ставкасини ҳисобга олади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик ҳисобот қандай топширилади

23.02.23
My.soliq.uzда 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот шакллари (коди 10601_10) жойлаштирилди. Юридик шахслар, қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари, 2023 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай ушбу шакл бўйича ҳисобот топширишлари ва солиқни тўлашлари керак.

Совға картаси бўйича сотишда НКМ чекини қачон бериш керак

23.02.23
“Чакана савдо тармоғи совға карталарини жорий қилишни режалаштирмоқда. Харидор (жисмоний ёки юридик шахс) ҳар қандай суммада картани сотиб олиши ва уни яқин кишиларига ёки ўз ходимларига совға қилиши мумкин. 6 ой давомида у бўйича бизнинг дўконларимиздан товарларни олиш мумкин. Бундай картани сотишда маълумотлар онлайн-НКТга киритиладими? Яъни – совға картасини сотишда харидорга касса чекини бериш керакми? Ёки касса чеки товарни олиш пайтида берилиши керакми?”. Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди:

Норезидент Ўзбекистондан ташқарида хизмат кўрсатган бўлса, ҳисобот топшириши керакми

22.02.23
“МЧЖ норезидентдан техник маслаҳат (намуналар таҳлили) олди. Шартнома бўйича у ўз мамлакати ҳудудида хизмат кўрсатди. СКнинг 351-моддасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбаларидан олинган даромадлар жумласига кирмайди, дейилган. Шу боис, норезидентга даромад тўлаш чоғида МЧЖ ундан солиқни ушлаб қолмайди. СКнинг 241-моддасига асосан Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланади, сабаби уларнинг харидори – МЧЖ – Ўзбекистонда фаолият кўрсатади. Бинобарин, МЧЖ хизматлар импорти учун ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланади. Мазкур вазиятда МЧЖ норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топшириши керакми? ДСИ ходимлари норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича имтиёзни кўрсатган ҳолда Ҳисоб-китобни топширишни сўрашмоқда. Лекин бу – имтиёз эмас”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беришди: