Янги

Товар қопга солиб берилгани ЭҲФда қандай кўрсатилади

27.12.22
«Ташкилот қурилиш учун қоришмаларни 25 кг лик қопларда импорт қилади. Бироқ, олиб кирилган товарни ички бозорда харидорларга сотиш чоғида маҳсулотни қопларда реализация қила олмаймиз, сабаби ЭҲФ шаклининг «Ўлчов бирлиги» устунида таклиф этилган ўлчов бирликлари орасида фақат кг кўрсатилган. Бу бухгалтер қўшимча ҳисоб-китоб қилишини талаб этиши сабабли ноқулайлик туғдиради. Ҳисоб-китоб бор жойда хатога ҳам йўл қўйилиши мумкин». Давлат солиқ қўмитасида ушбу вазият юзасидан тушунтириш бердилар. Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди:

Сотувчи ҚҚС тўловчиси бўлмаса, харидорлар кешбэк оладими

27.12.22
ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz илтимосига кўра сотувчи қўллайдиган солиқ солиш тизими харидорларга кешбэк тўламаслик учун сабаб бўла олиши юзасидан тушунтириш бердилар:

Ким солиқлар ва пеняни кечиктириб тўлай олмайди

26.12.22
ДСҚ my3.soliq.uz сайтидаги интерактив хизмат ёрдамида қандай қилиб солиқ, пеня ва жарималарни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконига эга бўлиш юзасидан тушунтириш берди. Бироқ, ҳар қандай солиқ тўловчи бундай имкониятга эга бўлолмайди. Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди:

Қоғоз шаклидаги касаллик варақалари яқин орада йўқ бўладими

26.12.22
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақидаги ахборот «Тиббиёт ахборот тизими» (mis.ssv.uz) ахборот тизимига киритилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ITMED» МЧЖ директори ўринбосари Фарҳод АКБАРОВ «Норма» илтимосига кўра махсус buxgalter.uz учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш яқин орада тўлиқ электрон форматга ўтказилиш-ўтказилмаслиги ҳақида гапириб берди:

Рақамли маркировкаланадиган товарларни ҳисобга олишга оид муҳим саволлар

23.12.22
Маркировкаланган товарларни КПК орқали харид қилиш учун касса чекларини «ASL Belgesi» тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Муассис маркировкаланган товарларни устав капиталига киритган бўлса, улар қандай ҳисобга олинади? Харидор маркировкаланган товарларни қайтарганда нима қилиш керак? Бухгалтерларнинг ушбу долзарб саволларига buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди:

Сайёр текширув ва солиқ аудити қарори устидан қандай шикоят берилади

23.12.22
ДСҚ солиқ органларининг ҳужжатлари, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш юзасидан тушунтириш берди. Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди:

Харидор кешбэк ололмаса, қандай йўл тутиш керак

23.12.22
Мижозлар Soliq мобил иловасида кешбэк ололмасликларидан кўп шикоят қиладилар. Сотувчи ёки харидорнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатида шундай вазият юзага келиши мумкин. Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ мутахассислари ушбу вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини тушунтириб бердилар.

Сотиш мақсадида АВни қайта баҳолаш бухгалтерия ҳисобида акс эттириладими

22.12.22
«Корхона фойдаланилаётган транспорт воситасини келгусида сотиш мақсадида унинг бозор қийматини баҳоламоқчи. Бунинг учун баҳолаш ташкилоти жалб этилган. Илгари ушбу асосий восита бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида қайта баҳоланган, тегишли проводкалар қилинган. Режалаштирилаётган баҳолаш натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш зарурми?». Ушбу саволга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:

Сотиб олинган товарлар бўйича реестрда ЭҲФ акс этмаса, нима қилиш керак

21.12.22
«Корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Бухгалтерия ўтган ойлар учун топширилган ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни таҳлил қилаётганда кирувчи ЭҲФларда тафовутлар борлигини аниқлади. Ҳисобварақ-фактуралар ўз вақтида, солиқ ҳисоботи тақдим этилгунига қадар расмийлаштирилган ва имзоланган. Бироқ, сотиб олинган товарлар бўйича икки ойда ҳисобварақ-фактуралар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова 1-жадвали) етказиб берувчиларнинг бир нечта ҳисобварақ-фактураси акс эттирилмаган (реестр автоматик равишда тўлдирилади, техник узилиш рўй берган). 2022 йил ноябрь ойида ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китоб ва тушунтириш хатини тақдим этдик. Унга рад жавоби олдик. Солиқ тўловчи хато аниқлангани муносабати билан қайта ҳисоб-китобни тақдим этишга ҳақлими, буни қандай асослаши мумкин?». «Норма» эксперти Руфина МИРШАРИПОВА ушбу вазиятга ойдинлик киритди:

Хизматлар, донабай реализация ва юк ташиш учун қандай ўлчов бирлиги танланади

21.12.22
ДСҚ ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида қўлланиладиган ўлчов бирликларини мақбуллаштиради. Хусусан, регулятор юк ташиш, хизматлар ва товарларни донабай реализация қилиш учун ўлчов бирликлари бўйича тушунтириш берди. Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди: