Янги
09.01.26
ҚҚС тўловчи корхона чет эл компаниясининг буюртмаси бўйича у берган хом ашёни маҳсулот ишлаб чиқариш учун олиб киради. Ишлар бажарилгандан сўнг барча маҳсулотларнинг 80 фоизи Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилди, 10 фоизи буюртмачининг Ўзбекистондаги филиалига топширилди ва 10 фоизи буюртмачи томонидан бажарилган ишлар учун тўлов сифатида корхонага топширилди. Бу ҳолатда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш мумкин?
Buxgalter.uz тушунтиради:
06.01.26
Молиявий ҳисоб ва солиқ солиш бўйича эксперт Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра оширувчи коэффициентли ижара тўлови ставкаларини қўллаш тартибини тушунтирди.
Материалда – ҳисоб-китоб (агар шартнома бўйича ижара суммаси – энг кам ставкадан паст ва юқори бўлса), жисмоний шахслар ўртасидаги ссуда шартномаси бўйича солиқ солиш, юридик шахс – ҚҚС тўловчининг ижара ва биноларни текин фойдаланишга беришдан олинган даромадлари мисоллари келтирилган.
01.01.26
Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни назорат қилиш – бухгалтернинг асосий вазифаларидан биридир. Мақолада етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятлар қайси счётларда ҳисобга олинишини ва ўтказмалар учун қандай ҳужжатлар асос бўлишини кўриб чиқамиз:
01.01.26
2026 йилда амал қиладиган ЭРИ ва фискал модуль учун «Янги технологиялар» ИАМ тўлов реквизитлари.
01.01.26
Ўзбекистонда ўзаро боғлиқ шахслар ўртасидаги барча битимлар трансферт нархлари қисмида махсус назорат остида. Бу масалани Солиқ кодекси тартибга солади.
Трансферт битимлари қачон назорат қилинишини, бухгалтер нега улар ҳақида хабар бериши шарт эканлигини, солиқ органига хабарномани қандай топшириш кераклигини батафсил кўриб чиқамиз.
01.01.26
2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталарини бериш билан бир вақтда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш амалга оширилади.
Аммо корхонага илгари расмий равишда ишламаган катта ёшдаги шахс – паспорт билан, лекин ШЖБПҲ рақамисиз келиб қолиши мумкин. Сиз унинг рўйхатга олиниши масаласини «Халқ банки» сайти орқали нисбатан тез ҳал қилишингиз мумкин.
Buxgalter.uz нимани ва қандай қилиш кераклигини тушунтиради:
01.01.26
Комитентнинг манфаатларини кўзлаб товарларни, хизматларни сотувчи ёки сотиб олувчи комиссионер унга ҳар ойлик ҳисоботни тақдим этиши керак. Амалиётда Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисида низомда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу талаб кўп ҳолларда бузилади.
Бундай ҳисоботларни қандай тузиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
01.01.26
Биз buxgalter.uz Телеграм-канали обуначиларидан уларда 2026 йил учун солиқ солиш мақсадида Ҳисоб сиёсати тасдиқланган-тасдиқланмаганлигини сўрадик. Респондентларнинг 11 фоизи (ўзбек тилидаги каналда 18 фоиз) «белгиланганидек, 1 январгача» тасдиқланган, деб жавоб берган. Очиғини айтганда, бу жуда ажабланарли, чунки декабрь ойининг сўнгги кунларида солиқ қонунчилигида кўп нарсани ўзгартирган НҲҲлар қабул қилинди. Бухгалтерларнинг кўпчилиги бутун январь ойи давомида нима ва қандай ўзгарганини ва бу уларнинг компаниясига қай даражада тааллуқли эканлигини тушунишга жон-жаҳдлари билан уриндилар...
Бундан ташқари, кўплаб респондентлар ушбу масала билан шуғулланаётганликларини ёки умуман миллий стандартлардан фойдаланмаётганликларини тан олишди. Ваҳоланки, бу ҳужжатнинг йўқлиги муаммоларга олиб келиши мумкин.
Агар СҲСингиз (солиқ ҳисоби сиёсати) ҳали ҳам «ишлаётган» бўлса, бу мақола сиз учун.
01.01.26
Бўнак ҳисоботи – ҳисобдор суммаларни ҳисобга олиш учун мажбурий бирламчи ҳужжат. Унинг тўғри тўлдирилиши корхонани солиқ идоралари даъволаридан ҳимоя қилади ва хўжалик харажатларини тўғри акс эттириш имконини беради.
Мақолада Ўзбекистонда бўнак ҳисоботига қўйиладиган долзарб талаблар, қандай ҳужжатлар кераклиги, 1С:Бухгалтерияда бўнак ҳисоботини қандай расмийлаштириш кераклигини кўриб чиқамиз.
01.01.26
Фаолияти атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар компенсация тўловларини тўлашлари ва ҳисоб-китобни топширишлари шарт – айримлари ҳар чоракда, бошқалари йилда бир марта.
Айнан ким, қайси муддатда тўлаши, ҳисоботни қандай топшириши ва ёрдам сўраб қаерга мурожаат қилиши керак – буларнинг бари ҳақида Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Акмал РАСУЛОВ buxgalter.uz порталига гапириб берди.