Янги

Солиқ солиш тизимини аниқлаш мақсадида янги хўжалик юритувчи субъект тушумни қандай ҳисоблаб чиқаради

19.09.22
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона 2022 йилда очилди. Тушум 1 млрд сўмдан ошган тақдирда у қайси санадан бошлаб ҚҚСга ўтиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲАШИМОВ тушунтирди:

Бизнес ҳамкорларнинг дам олиш зонасида бўлиши учун ҳақ тўласангиз

16.09.22
“Корхона товарларни экспорт қилади. Меҳмонларни – МДҲ давлатларидан келган экспортга етказиб бериш бўйича ҳамкорларни қабул қилдик, уларнинг Чорвоқ дам олиш зонасида икки сутка бўлиши учун ҳақ тўладик”. ЖШДС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатларини “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:

Қурилиш муддати тугаб, участка майдони камайтирилса

16.09.22
“2022 йилнинг апрель ойида ЛСҲ бўйича бино қурилишининг норматив муддати тугади. Шу ойда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасининг майдони камайтирилди, кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилди”. Мазкур вазиятнинг солиқ оқибатлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ гапириб берди:

ДСҚ тўлаш муддатини узайтиришда қисман тўланган “импорт” ҚҚСни ҳисоботда қандай акс эттиришни тушунтирди

15.09.22
Солиқ кодекси товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқни тўлаш факти бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини тақдим этади (СК 266-м. 1-қ. 3-б.). Агар импорт қилувчи ҚҚСни тўлаш бўйича тўлов муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланган бўлса, солиқни қисман тўлаш унга бюджетга тўланадиган ҚҚСни ҳисоблашда ушбу суммани ҳисобга олиш ҳуқуқини беради (10.02.2020 йилдаги 76-сон ВМҚ 15-б.). Бироқ солиқни тўлаш бўйича тўлов муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланишда ҚҚСни қисман ҳисобга олиш механизми солиқ ҳисоботи тизимида техник жиҳатдан ишлаб чиқилмаган. Buxgalter.uz “Тадбиркор ва Солиқчи” Telegram-канали орқали ушбу саволни ДСҚга берди ва телефон орқали идора ходимларининг оғзаки тушунтиришларини олди:

Амалда бўлган МХИК штрих-коди бўйича қандай топилади

14.09.22
Давлат солиқ қўмитаси Маҳсулот ва хизматларнинг Ягона электрон миллий каталогининг янгиланган жадвал кўринишидаги версиясини тақдим этди. Штрих-кодлар ёрдамида МХИК билан ишлаш имконияти қўшилганлиги асосий янгиликлар жумласига киради.

2022 йил 1 ноябрдан текширувларни ўтказишда нималар ўзгаради

14.09.22
13 сентябрь куни Президент томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Buxgalter.uz тадбиркорларни қандай ўзгартиришлар кутаётганлигини аниқлаштирди:

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиб, қандай имтиёзларни олиш мумкин

14.09.22
“Хусусий уйда қуёш сув иситиш тизими ўрнатилган. Унинг учун субсидия олиш мумкими?” Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатганлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилганлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ тушунтирди:

ЭҲФда рақамли маркировкалаш учун устун қайси санадан тўлдирилади

13.09.22
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланди. ЭҲФда рақамли маркировкалаш учун устун ва онлайн-НКМ чекларидаги майдонни қайси санадан тўлдириш мажбурий, маркировкаланган дори воситаларини қандай қилиб доналаб сотиш ва беморни даволаш учун фойдаланилган дори воситалари ва тиббий буюмларни чиқаришни тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ рақамли маркировкалаш тизими оператори “Дори препаратлари” товар гуруҳи менежери Диёр РАСУЛЕВ тушунтирди:

2022 йил январь-август учун норезидентлар учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

13.09.22
2022 йил 1 майдан бошлаб норезидентлар бўлган жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 12% ставка бўйича солиқ солинади (дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлардан ташқари) (СК 382-м 3-б.). ЖШДСни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш ва Ҳисоб-китобни тўлдиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА тушунтиришди:

ЯТТ учун ишлайдиган жисмоний шахсларга ижтимоий солиқ камайтирилади

13.09.22
30.08.2022 йилдаги ПҚ-366-сон қарор билан норасмий бандликни қисқартириш чоралари тасдиқланди. Ўзгартиришлар ЯТТ ходимлари учун ижтимоий солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва томорқа ер участкаси эгалари фаолиятига дахл қилди: