Янги

Агар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

20.10.21
20 октябрь - сентябрь ойи ва III чорак учун (товарларни реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган тўловчилар томонидан) ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Ҳисоб-китобни тайёрлашда тизим хато тўғрисида хабар бериши ва бу ҳужжат тайёрлашни кечиктириши мумкин. Мураккаб ҳолатдан қандай чиқишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси инспектори Элбек ШУКУРОВ ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА гапириб беришди:

Қайси 19 та хизматларни божхоначилардан ЯИДХП орқали олиш мумкин

20.10.21
Давлат божхона қўмитаси ўзининг айрим хизматларини ЯИДХП орқали кўрсатади. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади:

Пластик картадан ҳисоб-китоб қилинганда онлайн-НКТ чекини бериш тартиби ўзгартирилади. Бунга қандай тайёргарлик кўриш лозим

20.10.21
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида акс эттирилади. Бундай амалиёт 2022 йил 1 апрелга қадар ДСҚ ва Марказий банк томонидан йўлга қўйилади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 4-б. . Мазкур ўзгаришларга қандай тайёрланиш лозимлиги ва улар қандай натижа бериши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида.

Хизматлар импортининг солиқ оқибатлари: ҚҚС

19.10.21
Хорижий компания айнан битта шартнома бўйича Ўзбекистоннинг қўшма корхонасига хизмат кўрсатади. Хизмат кўрсатишнинг бир қисми – Ўзбекистон ҳудудида, бошқа қисми – чет мамлакатда амалга оширилади. Бундай вазиятда хизматларни ҚҚСга тортишни қандай тартибда амалга ошириш лозим?

2021 йилда моддий ёрдам ва ЖШДС қандай ўзгарди

19.10.21
Йил давомида МҲЭКМ миқдори бир неча маротаба ўзгарди. 2021 йил бошида у 679 330 сўмни ташкил қилди, 1 февралдан бошлаб 747 300 сўмгача ўсди, 1 сентябрдан эса 822 000 сўмни ташкил этди. Ушбу ўзгаришларни ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари Татьяна ЛЫМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди:

Диққат! ДипИФР масофавий имтиҳони учун аризани 2021 йил 22 октябрга қадар топширишга улгуринг

19.10.21
ДипИФР имтиҳони учун талабгорлар сонининг кўплиги боис декабрь сессияси учун ўринлар тугади. Бироқ ҳали ҳаммаси йўқотилмади, ҳамкасблар! Имтиҳонни масофадан туриб топшириш мумкин. Шошилинг: саноқли кунлар қолди...

Қандай қилиб хизматлар импорти ва воситачилар учун ЭҲФ жўнатиш бўйича функционалсиз ишлаш мумкин

19.10.21
Кечаги кундан бошлаб ЭҲФ тизимида хизматлар импорти ва воситачилар учун ҳисобварақ-фактураларни жўнатиш функционали ўчирилган. Қандай қилиб бу вазиятда қонунчиликни бузмаган ва корхона фаолиятини тўхтатмаган ҳолда ишлашни давом эттириш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Агар дастур ортиқча суммани ҳисобга олган бўлса, экспортчи қандай йўл тутиши лозим

18.10.21
Айрим экспортчилар ҚҚС бўйича сентябрь ойи учун Ҳисоб-китоб топширишида ёқимли шокни бошдан кечирдилар. Улар илгари амалда бўлган, ўз ҳисобларига тушмаган валюта суммаларидан ҳисобга олиш мумкин бўлмаган нормага кўра солиқни ҳисобладилар. Дастур эса бу гал уларга ушбу ҳисобга олишни тақдим этди. Бу сафар электрон ҳисобдорлик бўйича ахборот тизими ҳақ бўлиб чиқди. Buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни Гулнора Эргашева изоҳлаб берди.

Ходимга квартирани қандай сотиш мумкин: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари

18.10.21
Вазият: корхонанинг балансида асосий воситалар таркибида хизмат турар жойлари сифатида фойдаланилган квартиралар ҳисобда туради. Уларни ходимларга қолдиқ қиймати бўйича сотиш режалаштирилмоқда. Бундай хўжалик операциясини ҳисобда қандай акс эттириш ва у битим томонлари учун қандай солиқ оқибатларига эга бўлиши тўғрисида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи Асал ХАШИМОВА гапириб берди:

Паспорт алмаштирилганда ЯММТда маълумотларни янгилаш имконияти пайдо бўлди

18.10.21
Янги функционал ходим томонидан фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзувларни, шунингдек янгиланган паспорт маълумотларини кўра олиш имкониятини яратади.