Янги

ПФ-85-сон Фармон бўйича имтиёзлардан кимлар фойдалана олади

13.05.25
Президентнинг 08.05.2025 йилдаги ПФ-85-сон Фармони ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари ва субсидияларни назарда тутади. Имтиёз ёки субсидиядан аниқ қандай ҳолатларда ва кимлар фойдалана олишини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Ҳисобрақамида маблағ етарли бўлмаганда ЖШДСни қандай тўлаш керак

13.05.25
2025 йил 15 май куни 2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўлаш муддатлари тугайди. Агар сизнинг банк ҳисобингизда вақтинчалик маблағ бўлмаса ёки иш ҳақи бериш ва ЖШДСни бюджетга бир вақтда ўтказиш учун етарли бўлмаса, қандай қилиш кераклигини «Норма» экспертлари тушунтирди:

Маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар миллий каталоги тўғрисидаги янги Низом нималарни назарда тутади

12.05.25
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги янги Низомга асосан МХИК ва уларга бириктирилган ўлчов бирликлари бўйича ўзгартиришлар 30 кун ўтгач кучга киради (Низом 45-б). Лекин бу барча ўзгартиришларга тааллуқли эмас... Техникани қайта созлашга вақт бўлмаганда - бизнес учун шок ҳолатлар юзага келмайдими, МХИКдаги ўзгартиришларчи, улар кучга кирганми? Янги НҲҲни buxgalter.uzда таҳлил қилямиз. Ҳужжатга ўз изоҳини онлайн-НКТ бўйича эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯКУБОВ берди. Шунингдек, саволларга «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Орифжон АБДУРАХМОНОВ жавоб берди:

Тошкентда фаолият турлари учун қандай минимал ижара тўловлари ставкаларини қўллаш керак

08.05.25
Тошкентда нотурар жой объектлар учун минимал ижара тўлови ставкалари фаолият турлари бўйича табақалаштирилган. Бу пойтахт Халқ депутатлари Кенгашининг 15 апрелдаги қарорида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қандай қилиб ШЖБПҲга тўлов топшириқномасини шакллантириш ва ҳисоботни жўнатиш керак

08.05.25
ШЖБПҲни тўлаш учун тўлов топшириқномасини my3.soliq.uz даги шахсий кабинетда шакллантириш, реестрни эса nps.xb.uz да жўнатиш мумкин. Буни қандай амалга оширишни тушунтирамиз:

Қудуқдан сув олишда сув ўлчаш ускуналаридан фойдаланмаслик қанчага тушади

07.05.25
Хўжалик субъектлари ер ости манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олганлиги учун сув солиғини оширилган миқдорда тўлайдилар. Бундан ташқари 05.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1062-сон Қонунга мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асослар кенгайтирилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. Ҳужжат 5 май куни кучга кирди, тафсилотлар – шарҳда:

Хизмат сафари харажатларини тўлаш учун хизмат сафари гувоҳномаси керакми

07.05.25
«Хизмат сафари гувоҳномасисиз суткалик, хизмат сафари харажатларини, шунингдек йўлкира ҳақини (тақдим этилган чек ва чипталарни ҳисобга олган ҳолда) ҳисоблаш ва тўлаш мумкинми?» Buxgalter.uz тушунтиради:

ҚҚС бўйича ҳисобот топширишда техник фильтр ҳақида: Солиқ қўмитаси билан муҳокамалар натижалари

07.05.25
2024 йил апрель ойида солиқ маъмуриятчилиги автоматлаштирилган тизимида ҚҚС бўйича жорий солиқ ҳисоботини топшириш имкониятини чекловчи техник фильтр жорий этилди. Натижада, тизимда кирувчи ЭҲФ ва илгари топширилган ҳисоботлар ўртасида номувофиқликлар юзага келганда – ҳатто бундай фарқлар бюджетга ҚҚС қўшимча ҳисобланишига олиб келмаган ҳолларда ҳам – навбатдаги давр учун ҳисобот топшириш блокланар эди. Идора муаммо ҳақидаги хабарга тезкор муносабат билдирди. Жорий ҳолат ҳақида «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори Иродахон АББОСХОНОВА қуйидагиларни маълум қилди:

Фарзанд туғилганида давлат ва иш берувчидан қандай суюнчилар олиш мумкин

06.05.25
«Ходим оиласида янги фарзанд туғилганини маълум қилди. Биз унга қандай миқдордаги тўловни амалга ошира оламиз? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Фарзанд туғилиши муносабати билан бир марталик нафақани оила ҳам давлатдан, ҳам иш берувчидан олиши мумкин. Тўлов шартлари ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

«Халқ банки»да янги ЯТТ қандай рўйхатдан ўтади

06.05.25
Агар сиз – янги ЯТТ бўлсангиз ва ШЖБПҲ учун бадал тўлаши ва ҳисобот топшириши керак бўлган ходимларингиз бўлса, сиз учун фойдали маълумот. «Халқ банки» ўзининг «INPS bo'yicha savollar» ТГ-гуруҳида рўйхатдан ўтиш масалалари бўйича қаерга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида тушунтириш берди ва тадбиркорларнинг тез-тез бериладиган саволларига жавоб берди. Buxgalter.uz қуйидагиларни эътиборга олишни тавсия этади: