Янги

Қайта ташкил этишда УФ ва соф активлар қиймати ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш

21.01.22
Корхонани қайта ташкил этишда мустақил баҳолаш компанияси устав фондни аниқлади. Унинг миқдори соф активлар қийматидан ошади. Устав фонди ва соф активлар қиймати ўртасидаги фарқни қандай ҳисобга олишни Молия вазирлиги Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бухгалтерия ҳисоби методологияси бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА тушунтирди:

Маркировкаланган маҳсулотни импорт қилишнинг ўзига хос хусусиятлари

21.01.22
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга рақамли маркировкалаш қоидаларини бузмаган ҳолда маҳсулотларни олиб кириш ва ҳисобга олиш вазифаси юклатилган 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 3-илова 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 4-илова. Маҳсулотлар тўғри маркировкаланганда божхона расмийлаштирувидан ўтишда муаммолар юзага келмайди. Ушбу масалада нималарга эътибор берилиши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ гапириб берди:

2022 йил 1 июлдан қимматли қоғозлар сотувчилари солиқ ўрнига йиғим тўлайдилар

20.01.22
Қимматли қоғозлар эгаларини солиққа оид енгилликлар кутмоқда. Бу Президентнинг “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ижарага олувчиларда коммунал хизматларни қоплаш учун ЭҲФ билан боғлиқ муаммолар

20.01.22
Декабрь-январда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан кўчмас мулкни ижарага олган ҚҚС тўловчилар муаммога дуч келишди. ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактуралар “ўтмаяпти”. Бундай вазиятда ижарага олувчи қандай қилиб коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаши ва ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

Айланмадан олинадиган солиқ солинмайдиган харажатлар бўйича 4 вазият

19.01.22
Амалиётда бухгалтерлар кўпинча воситачи харажатларини, ижара ва суғурта шартномалари бўйича харажатларни қоплаш бўйича операцияларга дуч келишади. Бундай операцияларга айланмадан олинадиган солиқ солинадими? У нимага боғлиқ? Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ва МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб беришди:

ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси қандай тикланади (йўриқнома)

19.01.22
Солиқ органларининг ахборот тизимлари солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради. Агар асос топишса - ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатиб турилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илованинг 32-б.). Buxgalter.uz йўриқномаси тезда сабабларини аниқлаш ва гувоҳномани тиклаш бўйича ҳаракатларни режалаштиришга ёрдам беради.

Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинадими

18.01.22
Деярли ҳар бир корхонада хўжалик фаолияти жараёнида вакиллик харажатлари юзага келади. Улар бўйича ҚҚСни қандай тўғри ҳисобга олишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

Контрагентда “узилиш коэффициенти” юқори бўлса, нима қилиш керак

18.01.22
“Менинг ҳолатимни текшириш”да тадбиркорда ҳеч қандай қизил белги, ҳатто сариқ белги ҳам йўқ. ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси - амал қилмоқда. Бироқ ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда “узилиш коэффициенти”нинг юқори даражаси чиқяпти. Қизил ранг контрагентларни хавотирлантиради, улар солиқ органи билан муаммога дуч келмаслик учун ишга доир муносабатларни давом эттиришни исташмайди. Бундай вазиятда қандай ишлашни, buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

2022 йилда туризм ва авиаташувчилар қўллаб-қувватланади

18.01.22
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда $10, қиш мавсумида 20 ноябрдан 20 февралгача эса $25 миқдорида давлат томонидан қоплаб берилади. Бу 2022 йил 15 январдаги “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонда назарда тутилган.

Чекда нотўғри кўрсатилган МХИК қандай тузатилади (йўриқнома)

17.01.22
2022 йил 1 январдан бошлаб товарлар ва хизматлар бўйича МХИК кўрсатилмаган онлайн-НКМ чекларини бериш тақиқланади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. «a» кичик б. . Нотўғри кўрсатилган МХИК ахборот тизимларида ҳисобга олишда хатоликлар юзага келишига ва солиқ имтиёзларини қўллашда муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Чекдаги хатоларни қандай тузатиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Mарон» ТХКМ мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ тушунтириб берди: