Янги
09.11.21
Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун ариза онлайн тарзда – ЯИДХП ва license.gov.uz махсус портали орқали берилиши мумкин. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz лицензиялар рўйхати ва хизматлар кўрсатиш шартларини жадвалга жамлади:
08.11.21
Ижара (текин фойдаланиш) шартномаси томонлари ва кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни E-ijara га киритишда нималарни инобатга олиш зарур? Агар айни бир шартнома тизимга икки марта киритилган бўлса, нима қилиш керак? Бу ва бошқа саволларга ДСҚ мутахассислари жавоб беришди.
08.11.21
Янгиликлар МХИК ва ҚҚС билан ишлашни соддалаштириш, хатоларни энг паст даражага туширишга қаратилган. Бироқ тест варианти барча операторлар уни жорий қилишни бошлагунга қадар маромига етказиб қайта ишлашни талаб қилади.
08.11.21
“Корпоратив пластик картамиз йўқолди. Бу ҳақда 2 кун ўтгач билдик. Банкка картани блоклаш тўғрисида хабар берганимизда, ундаги пул маблағи сарфланганлиги маълум бўлди. Амалий фаолиятимда бундай ҳолат кузатилмаганлиги сабабли кутилмаган вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги мен учун мавҳум. Банк бу хусусда ўз таклифларини берди. Лекин бу таклифлар қандай натижа беришини билмайман”.
Вазият юзасидан “Норма” эксперти Виктория Безгина тушунтиш берди:
05.11.21
2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти пайдо бўлди 8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарорнинг 3-б. . Шу пайтдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди.
04.11.21
Таъсисчи МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқиб кетмоқда. Унга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш ҳисобига қурилиши тугалланмаган объектни бериш мумкинми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан МВ Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бухгалтерия ҳисоби методологияси бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА тушунтирди:
04.11.21
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ўз корхонасининг тўлиқ номи ва СТИРини танишиш учун қулай жойда жойлаштиришлари шарт (07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 3-илованинг 1-2-б.). ДСҚ ушбу маълумотни қулай ва замонавий шаклга - QR-кодига келтириш имконини берадиган янги сервисни таклиф қилди. Бошқалар қаторида, QR-кодлари солиқчиларга савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тезроқ аниқлашга ёрдам беради.
04.11.21
“Менинг ҳолатимни текшириш” сервисида бир йўла иккита мезон солиқ ҳисоботини ўз вақтида ва сифатли топширишга бағишланган. Мезонлардан бири ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини беришни рад этиш ёки тўхтатиб туришга, бошқаси - солиқ текширувларига олиб келади. Бухгалтер қандай қилиб ўзини кераксиз муаммоларга дучор қилмаслиги мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ гапириб берди:
03.11.21
Озиқ-овқат корхонасида қайта ишланган маҳсулотларга имтиёз қўлланиладими? Солиқ тўловчилар саволларига ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Беҳзод БОТИРАЛИЕВ жавоб берди:
03.11.21
Олдинги йил учун аудиторлик текшируви чоғида янги қабул қилинган ходимларга 2020 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам, уларнинг баъзиларига эса - бола туғилиши ва оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам тўланганлиги аниқланди. Корхонанинг бухгалтерия ва кадрлар хизматлари ушбу ходимлардан илгариги иш жойидан Жисмоний шахсга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраб олишмаган. Бу ҳолда қўшимча ЖШДС ҳисоблаш юзага келиши ёки келмаслигини “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди: