Янги
31.05.21
ДСҚнинг 2021 йил 6 майдаги 3221-2-сон қарори билан солиқ ҳисоботининг айрим шаклларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, ҚҚС ҳисоб-китоби ва унинг иловаларидан 5 та сатр чиқариб ташланди, иловалар сони 8 тадан 7 тагача қисқартирилди, қўлда тўлдириладиган сатрлар сони жиддий қисқартирилди.
28.05.21
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил учун иш вақти тақвимига илгари қабул қилинган 03.12.2020 йилдаги ПФ-6122-сон Фармон, 10.05.2021 йилдаги ПФ-6222-сон Фармонга мувофиқ тузатишлар киритди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Александр НАВОТНИЙ ўзгартиришларни тушунтирди:
27.05.21
Июнь ойида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини, сув ва салқин ичимликларни, июль ойидан эса – маиший техникаларни маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланади 20.05.2021 йилдаги 322-сон ВМҚ.. Ҳозирданоқ, тадбиркорларда саволлар юзага келмоқда. Мисол учун, мажбурий рақамли маркировкаланган, муддатли тўлов шарти билан реализация қилинган ёки бўнак тўловларини қўллаган ҳолда товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловларни қабул қилишда онлайн-НКМ чекини қандай уриш керак?
27.05.21
Корхонанинг чет эллик ходими бухгалтердан my.soliq.uz сайтидан чоп этилган ва QR-коди билан тасдиқланган тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраяпти. Ўз илтимосини у декларацияни тақдим этишда бу ҳақда ундан солиқ хизмати ходимлари сўрашгани билан асослади.
Buxgalter.uz ушбу масалани аниқлаштиришга қарор қилди.
27.05.21
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган кичик корхона 150 млн сўм миқдорида банк кредити олди. Навбатдаги тўлов суммасини тўлаш вақти келди, аммо кредит ва фоизларни тўлаш учун маблағ етарли эмас. Муассис ҳисобварағни ўз маблағлари ҳисобидан тўлдиришга тайёр. Бундай операцияни қандай тўғри расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш мумкин? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?
Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
27.05.21
Харидор тўловни корпоратив пластик картадан тўлаганда унинг талабига кўра ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. Натижада ҚҚС ҳисоб-китобида чек бўйича сумма икки марта акс этган. Манфий ҳисобварақ-фактурани тизим қабул қилмайди.
Вuxgalter.uz илтимосига биноан Давлат солиқ қўмитасида бундай хатони қандай тузатиш кераклигини тушунтириб беришди.
26.05.21
Компаниянинг ҳаммуассислигига янги муассис - юридик шахс кирди. У томондан ҳисса - нотурар жой биноси. Бинони компания номига расмийлаштириш учун ҳужжатлар кадастр органларига берилди. Қайси пайтдан эътиборан компания объектнинг расмий мулкдори бўлади - уставга киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан ёки кадастр ҳужжатлари қўлга олингандан эътиборанми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди:
26.05.21
МЧЖ жисмоний шахсдан текинга, тўловсиз офисни (нотурар жой бинони) ижарага олган. Бундай шартнома қандай тўғри расмийлаштирилади? Ижарага берувчи (жисмоний шахс) ва ижарачи (МЧЖ)да солиқ оқибатлари юзага келадими?
Buxgalter.uz аниқлаштириб олишга ёрдам беради:
26.05.21
5 июнь:
2021 йил май ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни;
25.05.21
2020 йилнинг 1 июлидан 1 октябрига қадар - 3 ой давомида - ходима иш ҳақи сақланмайдиган таътилда эди. Хозир у яна шундай таътилни, қонун бўйича ҳар йили олиши мумкин эканлигини асос қилиб кўрсатиб, 3 ойга сўрамоқда. Ва 2021 йил кириб келгани боис, у яна «ўз ҳисобидан» таътил олиш ҳуқуқига эгалигини таъкидламоқда. У ҳақми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: