Янги

15 июнгача кимлар харажатлар бўйича ҳисобот топшириши керак

30.05.25
Stat.ҳисобот ТГ-гуруҳида 15 июнгача 2024 йил учун корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш (товарлар, ишлар ва хизматлар) харажатлари бўйича сўровнома анкетасини (1 xarajat) тўлдириб юбориши керак бўлган корхоналар рўйхати янгиланди. Buxgalter.uz ҳамма нарсани қандай тўғри қилишни аниқлаштирди:

Чорак якунлари бўйича мукофот қандай ҳисобланади ва тўланади

29.05.25
Айрим корхоналар ходимларни моддий рағбатлантириш учун чораклик мукофотларни тўлаш амалиётини қўллайди. Чораклик мукофотни қандай ҳисоблаш, унинг ҳисоби учун қайси кўрсаткичлар таъсир қилади ва қандай муддатларда тўланиши ҳақида buxgalter.uz сайтида батафсил кўриб чиқамиз:

My.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетингизда «бегоналар»: улардан қандай қутулиш мумкин

29.05.25
My.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали – кўп жиҳатдан қулай воситадир. Лекин агар порталда «ўз ҳудудингизни» вақти-вақти билан текширмасангиз, у ноёб сюрприз ҳам қилиши мумкин. Рақамлаштиришнинг дастлабки босқичларининг камчиликлари, деб айтиш мумкин… Ҳозир қанчалик кулгили эшитилса ҳам, лекин ушбу мақола муаллифи ўз оиласи таркибида 17 киши (ҳақиқатда учта ўрнига) топди, жумладан — 3 «она» ва 7 амалдаги «эр» (ва битта ҳам ажрашув йўқ). Бундай «кенгайтирилган» оила таркиби Soliq мобил дастуридаги «ота-оналар учун солиқ тўлаш» хизматида мол-мулк солиғи қарзи кутилмаганда қаердан пайдо бўлганини тушунишга уриниш вақтида аниқланди. Buxgalter.uz нимани ва қаерда текшириш керак ва «бегоналар» билан нима қилиш мумкинлигини тушунтиради:

Солиқ тўловчига хабар бермасдан ва унинг солиқлари бўйича қарзи бўлмаганда «ортиқча тўловни ўтказиш» мумкинми

28.05.25
Ташкилот ДСХОдан хат олди, унда 46 «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи» ва 36 «Ижтимоий солиқ» кодлари бўйича солиқлар учун унга ортиқча тўловни кўчириш амалга оширилгани – бундан солиқ тўловчининг ўзи хабардор қилинмаган ва СКнинг 83, 103-104, 110 ва 115-моддаларига, шунингдек 26.03.2021 йилдаги 2771-3-сон қарорнинг 33-2 бандига ҳавола қилинган ҳолда кўрсатилган. Бундай амалларнинг қонунийлигини buxgalter.uz сўрови бўйича солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА баҳолади:

ПҚ-190-сон қарор бўйича мажбурий маркировкалаш соҳасидаги 9 та асосий ўзгариш

26.05.25
Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонунбузарликлар учун прогрессив жарима тизимини жорий этади – тўртинчи жаримадан сўнг солиқ тўловчи бир йил давомида ҚҚСни қоплаш ҳуқуқини йўқотади. Шунингдек, у дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларини ва маркировка кодлари билан ишлашнинг айрим жиҳатларини ўзгартиради. Энг муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида қисқача бандлар бўйича:

Маркировкаланган товарни қандай ҳисобдан чиқариш ва алкоголь маҳсулотларини қуйиб сотиш керак (қадамма-қадам йўриқнома)

26.05.25
Солиқ қўмитаси алкоголь маҳсулотларини қуйиб сотишнинг тасдиқланган схемасини тақдим этди. Бу амалда қандай ишлашини «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯҚУБОВ «VIPOS» виртуал кассаси мисолида тушунтириб берди:

Корпоратив карталар чекларига оид муаммолар: ким айбдор ва нима қилиш керак

23.05.25
2025 йил май ойидан бошлаб «Янги технологиялар» ИАМ soliq.uz тизимида корпоратив карталар чекларини рўйхатдан ўтказишга янги талаблар жорий қилди. Онлайн-НКМ чекларига қўйилган амалдаги норматив талабларни ҳисобга олганда ҳеч қандай муаммо пайдо бўлмаслиги керак эди, лекин улар шунга қарамай пайдо бўлди. Корпоратив чекларнинг муҳим қисми my3soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказишда тизим томонидан жисмоний шахслар карталарининг чеклари деб танилиб, рад этилди. Улар бўйича ҚҚС қайтариш имкони йўқолди. Муаммонинг сабаблари ва уни ҳал қилиш йўлларини buxgalter.uz сайтининг сўровига биноан онлайн-НКМ экспертлари, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯҚУБОВ ва «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтирдилар:

Корпоратив карта билан тўлашда берилган чекни Didox орқали қандай рўйхатдан ўтказиш керак

22.05.25
Корпоратив карта билан тўлашда берилган чекни Didox тизими орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин. Муваффақиятли рўйхатдан ўтказилгандан сўнг чек маълумотлари my3.soliq.uz сайтидаги рўйхатдан ўтказилган чеклар рўйхатида ва ҚҚС ҳисоботида кўрсатилиши керак. Амаллар кетма-кетлигини buxgalter.uz сайтининг сўровига биноан Didox мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Екатерина КУЛДАШЕВА тушунтирди:

КПК билан тўлов пайтида чекда сиз сотиб олмаган товарлар кўрсатилган бўлса, нима қилиш керак

22.05.25
«Корпоратив карта бўйича директор кафе учун маҳсулотлар харид қилди. ҳақиқатда сотиб олинган ичимликлар ўрнига сотувчи чекда ароқ шишасини бир сумма билан ёзди. Бухгалтерия бундай чекни ҳисобга қабул қилишдан бош тортди. Нима қилиш керак?» Корпоратив чекларда бошқа хатолар ҳам кўп учрайди. Масалан, кассир карта турини нотўғри кўрсатди ёки чекда маркировка кодларини кўрсатмади. Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра онлайн-НКМ эксперти, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯҚУБОВ айтди:

Халқаро ташкилот билан шартнома тузилган бўлса, резидентлик сертификати керакми

22.05.25
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро ташкилотлар ёки хорижий банклар билан тузилган айрим халқаро шартномаларда Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларни солиққа тортишдан озод қилиш қоидалари кўзда тутилган. Бундай ҳолда солиқ резидентлиги сертификатини тақдим этиш зарурми? Тегишли солиқ имтиёзларини қўллаш учун асос нима? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Халқаро солиққа тортишни администрациялаш бошқармаси Халқаро солиққа тортиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди: