Янги
06.01.21
Бу ишларни уддалаш осонроқ бўлиши учун buxgalter.uz нинг кенгайтирилган ҳаракатлар режасидан фойдаланишни таклиф этамиз:
06.01.21
2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича биринчи тўловларнинг муддати 9 январда тугайди (дам олиш куни ва 11 январга кўчиришни инобатга олган ҳолда). Бироқ ҳануз тўловни ҳисоблаб чиқариш имконини берадиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар эълон қилинмаган.
ДСИ ходимлари бухгалтерларнинг саволларига жавоб берган ҳолда - қўшимча тушунтиришларсиз 30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонун билан тасдиқланган базавий ставкаларни беришяпти. Бухгалтер қандай йўл тутиши лозим?
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
06.01.21
2021 йил учун Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китобини тўлдиришда қандай муҳим жиҳатларни инобатга олиш лозимлигини “Норма” эксперти Олег ЦОЙ buxgalter.uz ўқувчилари учун махсус тушунтирди:
05.01.21
05.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарор билан мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасидаги НТМ 2025 йилга қадар барча солиқ турларини тўлашдан озод этилган эди. Имтиёзни қўллашда давом этиш мумкинми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтирди.
05.01.21
Сиз ЖШДС тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эгамисиз? 25 январдан кечиктирмай доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига хабарнома жўнатиб, унда 2021 йил учун сиз томондан танланган тартибни кўрсатишни унутманг: декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда. Акс ҳолда йил якунига қадар сиз қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайсиз.
04.01.21
Камерал текширув жараёнида солиқ органлари турли солиқлар бўйича ҳисоботларда кўрсаткичларни солиштирадилар ва тафовутни аниқлайдилар. Ва бухгалтерлар бу ҳолда тушунтириш хати беришларига тўғри келади.
Нима учун солиқ ҳисоб-китобларида кўрсаткичлар ҳар доим ҳам тўғри келмаслиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» эксперти Олег ЦОЙ сўзлаб берди:
04.01.21
1. Энг яхши пайт - айни пайт!
Ҳаёт ва айни дамдан завқ олинг, агар ҳаракат қилиш лозим бўлса - ҳозирнинг ўзида ҳаракат қилинг! Сизни эртага нима кутаётганлигини ким ҳам биларди?
Ўйлаб кўринг, 12 ой илгари сиз хушмуомалалик билан ва бахтдан порлаган ҳолда, соддалик билан ўзингиз ва
31.12.20
Агар ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш муддати ўтиб кетган бўлса, ҳар ҳолда контрагентни ҳисобварақ-фактурани тақдим этишга қандай мажбурлаш мумкин? Агар сотувчи корпоратив карта ёрдамида харидлар бўйича ЭҲФ тақдим этмаса, нима қилиш зарур? Ушбу масалалар бугун декабрь ойи ва 2020 йил учун ҳисоботларни топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерларни ташвишга солмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
31.12.20
Давстатқўм 2021 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини тасдиқлади. Бу масалада нимага эътибор бериш ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА сўзлаб берди:
31.12.20
Декабрда баъзи якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ органларидан кейинчалик бизнесни амалга ошириш учун юридик шахс ташкил этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома олишди. Қандай ҳолларда солиқ органи ташкилий-ҳуқуқий шаклни ва солиқ режимини алмаштиришни талаб қилиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ тушунтирди: