Янги

ННТга мақсадли тушумларга фойда солиғи солиш лозимми?

18.12.20
Корхона уюшмага (ННТ) унинг уставда белгиланган фаолиятини юритишга бепул молиявий ёрдам кўрсатди. Корхона – ушбу уюшманинг аъзоси эмас. ННТга мақсадли тушумларга фойда солиғи солиниши ёки солинмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:

ДСҚ ЭҲФнинг янги устунлари бўйича “қизғин” саволларга жавоб берди

17.12.20
ЭҲФга МХИК ва штрих кодлари учун янги устунлар киритилиши бухгалтерларда талай амалий саволлар туғдирди. ДСҚ мутахассислари улардан тез-тез бериладиганларига жавоб беришди. Buxgalter.uz сиз ноябрь ойи учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш чоғида ҳаммасини тўғри бажарганингизга яна бир бор ишонч ҳосил қилишингиз учун ушбу материаллар тўпламини таклиф этади:

“Эски” СКда назарда тутилган мол-мулк солиғи бўйича имтиёз амал қиладими

17.12.20
Корхона 2019 йилда ташкил этилган ва ташкил этилган пайтдан эътиборан 2 йил муддатга мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилган. Имтиёз муайян муддатга тақдим этилганига асосан у имтиёздан 2020 йилда фойдаланишда давом этишга ҳақлими? Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВдан илтимос қилди:

Иш берувчининг номидан судга кимни юбориш мумкин

17.12.20
Компанияда ходим билан меҳнат низоси юзага келди. Иш ўз фойдасига ҳал бўлмагач ходим судга даъво билан мурожаат қилди. Ташкилот номидан вакил сифатида судда иштирок этиш учун кимни юбориш мумкин? Вакилнинг ваколатларини қандай тўғри расмийлаштириш лозим?

Ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотларнинг ҳисоби ва солиқ оқибатлари

17.12.20
Ҳар қандай ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотлар келиб чиқади. Уни қандай тўғри расмийлаштириш ва солиқ ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА гапириб берди:

Аудитор инвентарлашни талаб қилганда

16.12.20
«19-сон БҲМСга мувофиқ молиявий йилда неча марта инвентарлаш ўтказилиши ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Аудиторлик ташкилоти қўшимча инвентарлашни талаб қилишга ҳақлими?». Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволга «TRI-S-AUDIT» МЧЖ директори Светлана ГОЛОСОВА жавоб берди:

Ходимни мунтазам “касаллик варақаси”да бўлиши учун ишдан бўшатиш мумкинми?

16.12.20
“Ходим тез-тез касал бўлади ва деярли “касаллик варақаси”да ўтирибди. Табиийки, у ўз функцияларини барқарор бажара олмайди. Шахс қанча узоқ муддат “бюллетенда” бўлиши мумкин? Биз уни соғлиғи ҳолатига кўра ишдан бўшатишимиз мумкинми?” Иш берувчи қандай асосларга биноан “сурункали-лаёқатсиз” ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди:

Электрон рақамли имзо (ЭРИ) бериш регламентида 3 та муҳим ўзгариш

15.12.20
Электрон рақамли имзони (ЭРИ) рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти уни масофадан туриб олиш қоидалари билан тўлдирилди. Юридик шахслар нимага эътибор беришлари лозимлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг.

Воситачилик шартномаси бўйича чегирма ҳисоби қандай юритилади

15.12.20
Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади. Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин: ҳисоб-китобларда воситачи иштирокисиз ва унинг иштирокида. Шунингдек, воситачилик шартномасида тарафлар сотиб олувчиларга чегирмалар тақдим этиш тартибини назарда тутишлари мумкин.

Нима учун тадбиркорлар ЭҲФдаги хатони тўғирлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин?

15.12.20
Контрагент белгиланган муддатлар бузилмасдан ойнинг 10 санасидан кейин унга тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани рад этмоқда. Сотувчи кейинчалик қандай йўл тутиши лозим? ДСҚ декабрдан бошлаб, агар ЭҲФни ўз вақтида тақдим этмаган бўлсангиз (декабрда ушбу муддат 18 санага кўчирилган), ноябрь учун кейинроқ ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш имконияти бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Битимни фақат 2021 йил январда тақдим этилган ҳисобварақ-фактура билан - декабрь санаси билан ёпиш мумкин.