Янги
29.06.20
2020 йил II чорак учун солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг “долзарб” саналари яқинлашмоқда. Карантин ҳамма корхоналарда ҳам тугамаган, демак, бухгалтер яна барча зарур ҳужжатларни “масофадан” тўплашига тўғри келади. Бундай вазиятда қандай қилиб хатарлар ва хатоларни камайтириш мумкин? Buxgalter.uz ёрдамидан фойдаланинг.
29.06.20
Бугунги кунда корхона банк ҳисоб-китобларини дам олиш куни ёки кечқурун амалга ошириши мумкинми? Бу жуда кўп тадбиркорлик субъектлари учун қулай бўлиши мумкин. Buxgalter.uz банкларнинг ушбу талабни қаноатлантиришга тайёргарлик даражасини аниқлаштирди.
27.06.20
Чет эллик ходим-резидент 3 ойдан кўп муддатга Ўзбекистонни тарк этмоқда. Бу ҳолда у яна норезидентга айланадими? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
27.06.20
ТИФ иштирокчиларига эслатиб ўтамиз, ҳудудий туроператорлар автомобилларни импорт қилишда имтиёзга эга бўлишди. Эрон товарларига импорт божлари оширилди. Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб БЮДни расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
26.06.20
Давстатқўм сайтининг «Танланма кузатув» бўлимида жорий йилнинг II чораги учун тасдиқланган Кичик корхона ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинди. Бундай корхоналар 2 июлдан кечиктирмай ЭРИ билан тасдиқланган тегишли кузатув сўровномаларини электрон шаклда тақдим этишлари керак. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
26.06.20
ҚҚС ҳисоб-китобини автоматик равишда тўлдириш тартибига ўтиш билан боғлиқ воқеалар юз бераётган пайтда Тошкент шаҳар ДСБ товарлар, хизматларни фақат электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирган ҳолда реализация қилишни сўраб тадбиркорларга мурожаат қилди, масалалар ва муаммоларни ҳал қилишда уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Солиқ органлари шу тариқа қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар айланмасига барҳам беришга уринмоқда, бу ЭҲФ базасида янги автоматлаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни шакллантириш тизимининг иши билан боғлиқ муаммоларнинг бир қисмини ҳал қилиш имконини беради. Buxgalter.uz бугунги кунда маслаҳат билан ҳал қилиб бўлмайдиган қатор муаммолар мавжуд деб ҳисоблайди.
26.06.20
ДСҚ 10006_14 код билан ҚҚС ҳисоб-китоби шаклини уни ҳисобот даврлари – ой ва чорак учун тўлдириш учун универсал қилган ҳолда модернизация қилди. Энди ҚҚСни ҳар чораклик асосда тўлашга ўтган солиқ тўловчилар II чорак учун ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдиришлари ва 2020 йил 20 июлдан кечиктирмай тақдим этишлари мумкин.
25.06.20
Чет эллик ходим даромадлар тўғрисида декларация топширишни хоҳламаяпти. Бухгалтер бундай вазиятда унинг даромадларидан 20% ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолиши лозимми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
25.06.20
Бухгалтерлар 10006_14 коди билан ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклини топшираётганда нафақат олинган ва тақдим этилган ЭҲФни ўз вақтида имзолаш борасида, балки улардаги етказиб бериш қиймати кўрсаткичлари ва ҚҚС суммаси тўғрилиги борасида ҳам кўплаб муаммоларга тўқнаш келдилар. Buxgalter.uz эҳтимолий хатоларни таҳлил қилиб, ўз хулоса ва тавсиялари билан ўртоқлашишга тайёр.
25.06.20
2-сон картотекага “маҳкам” ўрнашиб олган корхонада юридик шахс ЭРИнинг амал қилиш муддати ўтди. Уни узайтириш учун ҳақ тўлаш керак, акс ҳолда ҳисоботларни қандай топшириш мумкин? Бироқ юридик шахс буни фақат пул ўтказиш йўли билан амалга ошириши мумкин. Бундай вазиятда бухгалтер қандай йўл тутиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан МБнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бош мутахассиси Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ тушунтирди: