Янги
16.06.25
Улгуржи ва чакана савдо корхоналари ўғитлар ва пестицидларни маркировкалашнинг пилот лойиҳаси иштирокчилари таркибига киради. Улар бундай маҳсулотларни маркировкалаш барчага мажбурий бўлгунга қадар – 2026 йил 1 майдан бошлаб – ихтиёрий равишда унинг иштирокчиси бўлишлари ҳам, ундан чиқишлари ҳам мумкин.
Батафсил — buxgalter.uz шарҳида:
12.06.25
Ижарачи ташкилотлар сўнгги пайтларда солиқ органидан хатлар олишмоқда. Бу хатларда ижара нархининг коэффициент билан ҳисобланган ва унинг ҳақиқий нархи ўртасидаги фарқдан ҚҚСни қўшимча тўлаш талаби билдирилган.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Агар бундай хат олган бўлсангиз, нима қилиш кераклигини аниқлаймиз:
12.06.25
Билвосита солиқлар юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларидан тўғридан-тўғри олинмайди, балки сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархига қўшилади. Билвосита солиқлар – бу қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва акциз солиғидир.
Материалдан сиз қуйидагиларни билиб оласиз:
ҚҚС ва акциз солиғи тўловчиси ким эканлигини;
2025 йилда Ўзбекистонда қандай ставкалар ва билвосита солиқларни тўлаш муддатлари амал қилишини;
билвосита ва бевосита солиқлар нима билан фарқ қилишини.
10.06.25
7 июндан янгиланган шаклдаги ТИФ ТН жорий этилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати кучга кирди.
Янги кодлар 1 июндан қўлланилади:
09.06.25
ЖШДС бўйича ҳисобот топширгандан кейин солиқ тўловчилар «автокамерал»дан хатлар ола бошладилар. Бунда тизим хатолик бўлмаслиги керак бўлган жойларда хатолик кўрсатяпти.
Вазиятни buxgalter.uz учун солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:
05.06.25
Бегоналар my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчи – юридик шахснинг шахсий кабинетига кириб, у ерда юридик шахс номидан рухсатсиз ҳаракатлар қилиши мумкинми? Афсуски, мумкин. Лекин сиз ҳам бир неча осон ҳаракатлар билан бундай хавфларни сезиларли даражада камайтиришингиз мумкин.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
04.06.25
Тошкент шаҳри корхоналари «Ўзсувтаъминот» сайтида юридик шахснинг шахсий кабинети орқали совуқ сув кўрсаткичларини юбориш имкониятини олдилар. Вилоятлардаги корхоналар учун эҳтимол, бу механизм ҳозирча мавжуд эмас, лекин албатта синаб кўриш мумкин...
Buxgalter.uz рўйхатдан ўтиш ва кўрсаткичларни юбориш тартибини аниқлаштирди:
02.06.25
Жума куни Қурбон ҳайити билан боғлиқ вазият якуний равишда аниқланди. Байрамни 6 июндан нишонлаймиз, «олти кунликлар» учун қўшимча дам олиш куни – 7 июнь.
Бу борада бухгалтерия ҳисобга олиши керак бўлган муҳим жиҳатларни «Норма»нинг эксперти ва кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
02.06.25
Ҳамкасблар, муддатларингиз ўтиб кетмаганини текширинг: 5 июнгача айрим ташкилотлар статистика бўйича – умумий фаолияти, улгуржи ва чакана товар айланмаси ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот бериши керак.
Buxgalter.uz эслатади:
01.06.25
Июнь ойида бизда Қурбон ҳайити нишонланади, ҳозирча байрамнинг биринчи куни қайси санага тўғри келиши ва қўшимча дам олиш кунлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шу сабабдан солиқ тўловчиларнинг дастлабки календари қуйидагича белгиланди.
Ҳар қандай ҳолда биз ҳамма нарсани режа бўйича қилишимиз керак, асосийси – сўнгги кунгача чўзиб юрмаслик: