Янги
28.05.20
ЖШДС бўйича имтиёзни йўқотгач, кўп хусусий корхоналар мулкдорлари ўз бизнесининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини мақбуллаштиришни ўйлаб қолдилар. ХКни МЧЖга қайта тузишнинг босқичма-босқич йўриқномасини ҳужжатлар намуналари билан юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Элеонора МАЗУРОВА тайёрлади:
28.05.20
Давлат юзага келган мураккаб вазиятда бизнесга турли турдаги солиқ енгилликларини таклиф қилмоқда. Президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони солиқлар бўйича қўшимча имтиёзларни жорий этади. Сизнинг корхонангиз учун қўллаш имконияти бўлган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотларни «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ тайёрланган йиғма жадвалда кўринг.
27.05.20
2020 йил 5 июндан 25 июнгача бўлган даврда 2020 йил май ойи учун солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш, шунингдек 2020 йил июнь ойи учун бўнак тўловларини тўлаш лозим. Бу ҳақда материални buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тайёрлади:
27.05.20
Карантин даврида фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириш имконияти тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди:
27.05.20
Ёзги таътил палласи яқинлашмоқда. Тўғри, бу йилги пандемия қарорлар қабул қилиш жараёнини бирмунча жадаллаштирди, кўпчилик режалаштирилмаган таътилга чиқишга ҳам улгурди. Шу жумладан – иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилга. Карантин даврида деярли ҳамманинг иш ҳақи ҳам анча камайди. Ходимларни 2020 йилда таътилга чиқараётганда қайси жиҳатларни ҳисобга олиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди.
26.05.20
«ҚҚС тўловчиларни янги қоидалар бўйича рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари» мақоласида buxgalter.uz Солиқ тўловчиларни ҚҚС тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирганидан кейин бухгалтерлар фаолиятида юзага келадиган саволларни айтиб ўтди. Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу саволларнинг айримларига тушунтириш берилди.
26.05.20
Агар бу ўз вақтида амалга оширилмаган бўлса, ўтган 2019 йил даромадларига нисбатан 2007 йил таҳриридаги СКнинг 179-180-моддаларида назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзларни ҳозир қўллаш мумкинми? Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомитдин СУЛТОНОВнинг фикрича, солиқ тўловчи бунга нисбатан тўлиқ ҳуқуққа эга:
26.05.20
“Бизнинг контрагентимиз шартнома бўйича маҳсулотни етказиб бериш муддатларини бузмоқда, биз эса ўз навбатида бошқа шартнома бўйича ўз мажбуриятларимизни бажара олмаяпмиз. Биз қандай йўл тутайлик? Бу вазиятда биз неустойка тўлашга мажбурмизми? “Икки ўт орасида” мураккаб ҳолатдан қандай қилиб кам йўқотишлар билан чиқиш мумкинлигини юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ гапириб берди:
25.05.20
ҚҚС тўловчи корхона 2019 йилда ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиб, уни дарҳол ишга туширган. Ускуна бўйича ҚҚС қисман 2019 йилда, қолган қисми 2020 йил январда ҳисобга киритилган. Корхона бозорда юзага келган шароит сабабли 2020 йил февралдан бошлаб ушбу ускунада маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйган. Вuxgalter.uz илтимосига кўра молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ бу фойда солиғи ва ҚҚСда қандай акс этиши тўғрисида гапириб берди:
22.05.20
«Товар учун 100% олдиндан тўлов ўтказгандик, етказиб беришларини 3 ойдан ортиқ вақтдан буён кутаяпмиз, лекин ундан ҳанузгача дарак йўқ. Бу муддати ўтган дебиторлик қарзи деб ҳисобланадими? Шартнома тузилмаган, бироқ солиштириш далолатномаси мавжуд бўлса, ушбу маблағларни қандай қайтариб олиш мумкин»?
Харидорда муддати ўтган дебиторлик қарзи бўлиши мумкинми, бундай мураккаб вазиятдан қандай қилиб минимал йўқотишлар билан чиқиш мумкин деган саволга юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ жавоб берди.