Янги

Қандай қилиб карантин даврида қўшимча ҳисобланган ҚҚСни олмаслик мумкин

22.04.20
Карантинга қарамай корхоналар солиқчилардан қўшимча солиқлар ҳисобланган талабномаларни олишда давом этмоқдалар. Бу вазиятда солиқ органини тушуниш мумкин: давлат бюджетини тўлдириш масалалари ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Корхоналар агар талабномага рози бўлсалар, бироқ уни тўлай олмасалар, бундай вазиятда нима қилишлари керак? Ёки талабномага рози бўлмасалар, бироқ жавоб йўллаш билан муаммолар юзага келган бўлса, қандай йўл тутиш керак?

Электрон шаклдаги бошланғич ҳужжатларни қоғозга чиқариш керакми?

22.04.20
Норматив ҳужжатларда бошланғич бухгалтерия ҳужжатларини фақат электрон шаклда тузиш мумкин деб тўғридан-тўғри айтилмаган, ҳисобварақ-фактуралар бундан мустасно. Шу боис баъзан бухгалтерларда, электрон ишончномани қоғозга чиқармай расмийлаштиришнинг қонунийлиги борасида шубҳа юзага келади. Назорат қилувчи органлар буни белгиланган тартибни бузиш деб ҳисобламайдиларми? Электрон шаклдаги бошланғич ҳужжатларнинг қонунийлиги борасидаги саволга «Янги технологиялар» ИАМнинг ЭҲФни жорий этиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Нозим ТЎРАЕВ жавоб берди:

Курс фарқи бўйича норма бир хил маънони англатиши учун нима қилиш керак

21.04.20
Солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тўлдираётганда курс фарқига қандай солиқ солиш керак деган саволга тўқнаш келдилар. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу борада муаммо мавжудлигини кўриб, уни қуйидагича ҳал қилишни таклиф этади.

ХК ҳисоботида дивидендлар қандай акс эттирилади

21.04.20
Хусусий корхона мулкдорига ҳисобланган ва тўланган дивидендларни тўғри акс эттириш учун buxgalter.uz тушунтиришидан фойдаланинг.

Эслатма! Апрель ойи охиригача нималарни ёдда тутиш керак

20.04.20
Buxgalter.uz ҳурматли бухгалтерларга ҳисобот саналари тўғрисида эслатиб ўтади: Buxgalter.uz ҳурматли бухгалтерларга ҳисобот саналари тўғрисида эслатиб ўтади:

Амортизация ва инвестициявий чегирма: фойда солиғи бўйича ҳисоб ва ҳисоботда қандай акс эттириш лозим

20.04.20
Янги СК нормаларини ўрганишда давом этамиз, уларнинг баъзилари ҳар хил маънони англатадигандек туюлади. Бунинг сабабларидан бири – бухгалтерия ва солиқ ҳисобида даромадлар ва харажатларни тан олишга турлича ёндашувда. Мисол учун, амортизацияни, унинг жорий ва келаси ҳисобот даврларида солиқ солинадиган фойдага таъсирини қандай ҳисобга олиш мумкин? Солиқ кодекси муаллифларидан бири, солиқ маслаҳатчиси Ирина ПОДОЛЬСКАЯ buxgalter.uz учун махсус муаммога ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди:

Муддати ўтган ЭРИдан янгисини олиш учун фойдаланиш мумкин

18.04.20
ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва хизмат кўрсатиш маркази Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган ЭРИ эгалари имкониятларини кенгайтирди. Агар ЭРИнинг муддати ўтган бўлса, уни барибир уйдан чиқмасдан фаоллаштириш мумкин.

ЭҲА тизимида бошланғич ҳужжатлар билан боғлиқ қандай муаммолар бор

17.04.20
Электрон ҳужжатлар айланиши тизими нафақат карантин пайтида, балки «тинч» пайтда ҳам бухгалтерни бошланғич ҳужжатлар билан боғлиқ кўп ташвишлардан халос қилиши мумкин эди. Бироқ бу дастак ҳанузгача талабгир эмас. Бунинг сабаби нимада, қай жиҳатини такомиллаштириш лозим? Ҳаммаси электрон ҳужжатлар айланиши операторларигагина боғлиқми? Вuxgalter.uz эксперти Олег ГАЕВОЙ шу саволларга жавоб топишга уриниб кўрди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳозир моддий ёрдам тўлаш мумкин

17.04.20
Бухгалтерлар “картошкага” моддий ёрдам тўғрисида кузда, сентябрь-октябрь ойларида эслашга ўрганишган. Шу билан бирга, карантин давом этаётган пайтда бир ёки икки ой бюджетга ажратмаларсиз 900-950 минг сўмдан тўлаш ходимларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган бўларди. Корхона ходимларга кузда эмас, балки ҳозир қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун маблағлар кўринишида моддий ёрдам беришга ҳақлими? Уни бир йилда неча марта бериш мумкин? Ушбу саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди.

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шакли қандай танланади

15.04.20
Карантин шароитларида давлат бизнесга турли солиққа оид енгилликларни, шу жумладан солиқлар тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни таклиф қилмоқда. «Норма»нинг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ барча преференциялар, уларни тақдим этиш шартлари ва норматив ҳужжатларга ҳаволаларни битта жадвалга йиғди.