Янги
23.01.20
Buxgalter.uz молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг Молия вазирлиги билан қўшма акция доирасида ўқувчиларимиз йўллаган саволларига жавобларини беришни бошлайди. Ушбу савол-жавоблар чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳисобга қўйиш ва ҚҚС ҳисоб-китоби тартибига бағишланган.
21.01.20
Йиллик ҳисоботларни тайёрлаш даври келди. Ва бухгалтерларга яна осон бўлмайди: солиқ тўловчининг шахсий кабинетида эски шакллар ва тегишинча, 2019 йил учун солиқ ҳисоботини топширишнинг эски муддатлари қолди, солиқ органлари эса ҳисоб-китобларни янги таҳрирдаги кодексда назарда тутилган муддатларда тақдим этишни сўрашмоқда.
20.01.20
2020 йилдан бошлаб дивидендларга каскадли солиқ солиш бекор қилинди ва корхоналар томонидан олинган дивидендларга солинган солиқни ҳисобга олиш назарда тутилган. Ушбу нормани амалда қўллаш тўғрисидаги саволга Молия вазирлиги бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради.
20.01.20
Buxgalter.uz таҳририят телеграм-каналлари фойдаланувчилари ўртасида электрон ҳисобварақ-фактуралар билан ишлашлари юзасидан сўровнома ўтказди. 1160 нафар респондентдан 624 нафари: - “Йўқ, ДСҚ тизимни қайта ишлашини кутяпмиз” деб жавоб беришди. Бу қарор тўғрими?
17.01.20
2019 йил учун тўлов ва ҳисобот
17.01.20
1. Директор кадрлар хизмати ходимида алоҳида ЭРИ бўлишини истайди. Бироқ бизга ЯММТда фақат директор номига берилган юридик шахснинг ЭРИси билан ишлаш мумкин, дейишмоқда.
16.01.20
Агар сиз ЭҲФга ўтиш учун сизга нима зарурлигини ва бунда қандай техник муаммолар юзага келишини билмасангиз, бизнинг йўриқномамиздан фойдаланинг.
16.01.20
Ҳурматли бухгалтерларга январь ойининг яқинлашиб қолган эътиборли саналари ҳақида эслатиб ўтамиз.
15.01.20
2019 йил учун ҳисобот даврининг сўнгги кунларида Давлат экология қўмитасининг мутахассислари бухгалтерларга атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари суммаси Ҳисоб-китобини ЭРИ билан имзолаб, уни электрон шаклда жўнатиш имкониятини тақдим этдилар .
14.01.20
Атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби – бу Ўзбекистон бухгалтерлари томонидан топшириладиган ягона ҳисобот. Бунинг учун Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бошқармасига шахсан ташриф буюрилади ва барча зарур ҳужжатлар қоғоз шаклида олиб келинади.
Ўтган йилдан ҳисоб-китобни топшириш муддатлари ўзгарди, корхоналарнинг бир қисми уни 15 январгача биринчи марта топширадилар. Идора ташриф буюрувчилар оқимини ўз вақтида қабул қилишга ҳаракат қилмоқда, бироқ бухгалтерлар узоқ кутиб қолишмоқда.
Қандай қилиб ҳисоб-китобни бир ташрифнинг ўзида топшириш ва муддатида топширмаганлик учун катта жарима тўлашдан қутулиб қолиш мумкин? Ҳисоб-китобни топширишдаги тажрибаси ҳақида маслаҳатчи бухгалтер Виктория БЕЗГИНА сўзлаб беради.