Янги
20.08.26
Ижтимоий солиқнинг пасайтирилган 1 фоизлик ставкасини қўллайдиган хизмат кўрсатиш соҳаси компанияси сўрамоқда: ушбу имтиёз меҳнат шартномаси бўйича эмас, балки ФҲХ шартнома бўйича расмийлаштирилган жисмоний шахсларга татбиқ этиладими? Бу мавзу 2025–2027 йилларда чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхона иши, автотранспортда ташиш, автосервис, компьютер хизматлари, агро ва ветеринария хизматлари, кўнгилочар марказларда ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасидан фойдаланувчи – ва бир вақтнинг ўзида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ижрочиларни жалб қилувчи барчага тааллуқлидир.
20.08.26
Контрагентлари соддалаштирилган ҚҚСга ўтган компаниялар ҚҚСни ҳисобга олишнинг рад этилиши ҳолатига дуч келдилар. Етказиб берувчи томонидан солиқ тўланган, бироқ тизим буни кўрмаяпти. Вазиятни buxgalter.uz сайтида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беради.
19.08.26
Савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар исталган ойнинг 1-санасидан бошлаб 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚСни тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишлари мумкин. Ўтиш санасида умумбелгиланган ҚҚС бўйича барча «қолдиқларни» ёпиш – салбий фарқни ҳисобдан чиқариш ва қолдиқлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни тиклаш лозим бўлади.
Агар Сиз 2026 йил 1 июлдан «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтган бўлсангиз ва ўтиш санасига қадар ҚҚС суммаларига тузатиш киритмаган бўлсангиз – июнь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топширишга тўғри келади.
Buxgalter.uz сайтида бухгалтерларнинг ушбу операциялар бўйича энг кўп бериладиган саволларига жавоб бердик:
19.08.26
Шартнома тузишдан олдин, компания молиявий жиҳатдан барқарор эканлигига ва тўлов қобилияти билан боғлиқ муаммолар аломатлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш муҳим. Контрагентнинг молиявий ҳолатини баҳолаш – бу Солиқ кодексининг 15-моддасига мувофиқ лозим даражада эҳтиёткор бўлиш ҳамдир.
Бизнинг шпаргалкамизда бухгалтерга битимдан олдин контрагентни тезда текширишга ёрдам берадиган учта хизмат мавжуд.
17.08.26
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда МҲЭКМ 1 360 000 сўмга, БҲМ эса 440 000 сўмгача оширилади (23.06.2026 й. ПФ-115-сон). Иш ҳақининг энг кам даражаси, устамаларнинг бир неча турини ҳисоблаш ана шу миқдорларга боғлиқ. Нима қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz да ўқинг:
12.08.26
ТМЗларни асосий воситалар таркибига ҳар доим ҳам ўтказиб бўлмайди, бошланғич қийматдаги хатолик эса активнинг бутун хизмат муддати давомида унга эргашиб юради. Buxgalter.uz сайтида ҳозирда амалда бўлган 5-сон БҲМСни ҳисобга олган ҳолда, ТМЗларни асосий воситаларга хатосиз ўтказиш тартибини тушунтирамиз.
11.08.26
Корхона эскирган ишлаб чиқариш ускунасини тугатмоқда. Қисмларга ажратиш натижасида олинган деталлар ва материалларни 5-сон БҲМС қоидаларига биноан қандай тўғри расмийлаштириш ва кирим қилиш керак?
10.08.26
2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда МҲЭКМ ўзгаради – Президентнинг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармонига асосан у 1 271 000 сўмдан 1 360 000 сўмгача ошади. Бу сана йил давомида ходимларига моддий ёрдам ҳисоблаган ёки ҳисоблашни режалаштираётган ҳар бир иш берувчига тааллуқли: бундай тўловлар бўйича ЖШДСга доир имтиёз бевосита МҲЭКМ миқдорига боғланган. Йил ўртасида МҲЭКМнинг ўзгариши – бу бир марталик ҳаракат эмас, балки ҳисобланган суммалар бўйича солиқни қайта ҳисоблаб чиқиш мажбуриятидир.
07.08.26
Фискал маълумотлар операторига узатилган электрон чекда баъзан фақат тўлов ва ҚҚС суммалари сақланиб қолиб – сотилган товарлар ҳақидаги маълумотлар йўқолади. Шунга ўхшаш муаммо тушумлар бўйича ҳисоботда ҳам учрайди: сотиш ёки қайтариш чекларининг бир қисми унга тушмай қолади. Бу онлайн-НКТ билан ишловчи барча юридик шахсларга тааллуқли. Агар камчиликлар ҳисобот давригача бартараф этилмаса, онлайн-НКТ бўйича маълумотлар айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларни бузиб кўрсатади.
07.08.26
Аввалги материалда солиқ органи буйруқ чиқарилгандан кейин 3 кун ўтиб солиқ аудитини тайинлаши мумкин бўлган ҳолатлар кўриб чиқилган эди. Умумий қоидага кўра, солиқ тўловчи аудит ўтказилиши ҳақида камида 30 календарь кун олдин хабардор қилиниши лозим.
Ушбу қоидадан фақат битта истисно мавжуд. Аудит олдиндан хабардор қилмасдан фақатгина солиқ органида солиқ тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлган ва бундай аудитни ўтказиш учун Солиқ қўмитасининг келишуви олинган тақдирдагина бошланиши мумкин.
Қонунчилик «бўйин товлаш белгилари» деганда нимани тушунади ва солиқ хавфининг юқори тоифаси уларнинг ўрнини боса оладими?
Buxgalter.uz илтимосига биноан Наталья ТУРАЛИНОВА, аудитор, «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари таҳлилни давом эттиради: