Янги
04.07.24
«Қонун ҳужжатларида турли солиқ мажбуриятларини бажариш муддатлари белгиланган. Уларни қайси соатдан ва қайси дақиқадан бошлаб ҳисоблаш керак? Мисол учун, солиқчилар солиқ қарзини сўндириш тўғрисида талабнома юборишади. Нима учун ҳужжат тарихида фақат хабар жўнатилган сана кўрсатилади, унинг аниқ вақти кўрсатилмайди? Ахир солиқчилар солиқ тўловчидан жавоб қабул қилганда, вақтни сониягача аниқ қайд этадилар!
Соат 18:00 да ташкилотимизда иш куни тугайди. Ва бу вақтдан кейин келадиган ҳар қандай хабарнома камида эртаси тонггача сезилмаслиги мумкин. Бинобарин, ушбу кундан СКнинг 138-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни амалга ошириш учун ҳеч қандай тарзда фойдалана олмаймиз. Баъзан эса шундай бўладики, ҳар бир сония қиммат, чунки солиқчиларнинг сўрови ҳужжатларни қайта ишлаш ва мутахассислар билан маслаҳатлашувлар вақти бўйича харажатларни талаб қилиши мумкин».
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:
04.07.24
«Кўп қаватли уй-жой қуриш учун ташкилот онлайн-аукцион орқали ер участкасини ижарага олди. Аукцион баённомасида ер участкаси ижарага берилиши кўрсатилган, бунда уни реализация қилиш қиймати кўрсатилган.
Мазкур баённома асосида шаҳар ҳокимлиги билан 5 йил муддатга ер участкаси ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра, ер участкаси учун ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади ва қонун ҳужжатларида ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибда ижарага олувчи томонидан бюджетга тўланади. Бунда онлайн-аукцион баённомасида ҳам, ижара шартномасида ҳам ижара тўловининг миқдори кўрсатилмаган, шунингдек, ундан ҚҚС тўлаш ҳақида айтиб ўтилмаган.
Кўп қаватли уй-жой қуриш учун ташкилот томонидан онлайн-аукцион орқали ижарага олинган ер участкаси учун ижара тўлови миқдорини аниқлаш ва тўлаш тартиби қандай? Ижара тўловига ҚҚС солинадими ва ким солиқ тўловчи ҳисобланади?».
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
03.07.24
«Меҳмонхона алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси учун лицензия олди. У мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим ва биз товар ҳаракатини кузатиб бориш учун ушбу тизимда иштирок этишимиз керак. Аммо бунинг учун нималар зарур? Бизга маслаҳат беришларича, бунинг учун биз ичимликларни фақат ишлаб чиқарувчилардан сотиб олишимиз керак. Бироқ биз ҳозирча бундай шартнома тузишга тайёр эмасмиз, сабаби сотувлар ҳажми катта эмас. Биз алкоголь маҳсулотларини корпоратив карта орқали дўкондан сотиб олишимиз мумкинми? Агар – мумкин бўлса, сотиб олинадиган ичимликларнинг рақамли маркировкалаш кодлари бизга рўйхатдан ўтказилиши учун нима қилишимиз керак?»
Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима ишлаб олмаслик учун чакана савдо шохобчалари маркировкаланган товарлар билан қандай ишлашлари кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Green White Solutions рақамли маркировкалаш интегратори бизнес-таҳлилчиси Ильмир МИНГАРИПОВ гапириб берди:
03.07.24
2024 йил 1 июлдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштиради. Солиқ қўмитаси ва электрон ҳужжат айланиши операторлари вебинарларда солиқ тўловчиларнинг энг кўп бериладиган саволларига жавоб беришди.
Buxgalter.uz оғзаки жавобни ишга тикиб бўлмаслигини тушунади. Аммо меъёрий йўриқномалар пайдо бўлмагунча бу – катта ёрдам.
Солиқ қўмитаси «ташувлар иштирокчилари таклифлари асосида тизимни такомиллаштириш»га ваъда берди. Ва – энг асосийси – ЭТТЮни расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар учун жарималар ҳозирча назарда тутилмаган.
Сиз учун идоранинг ЭТТЮ юзасидан жавобларининг долзарб тўплами:
03.07.24
«Суғурта ташкилоти турли захираларни шакллантиради ва уларни Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг (2-сон шакл) 014, 015, 016 ва 018-сатрларида акс эттиради. Аммо фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклини тўлдириш бўйича йўриқномада ушбу масала бўйича ҳеч қандай тушунтиришлар мавжуд эмас. Биз хат билан солиқ органига мурожаат қилдик ва захирага харажатларни Фойда солиғига 2-илованинг 0138-сатрида акс эттириш мақсадга мувофиқ деган жавоб олдик.
Захирани яратиш харажатлари фойда солиғи бўйича чегириб ташланадиган харажатлар таркибига киритиладими? Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобида қаерда акс эттириш керак?».
Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
02.07.24
Молиявий ҳисоботнинг 2-сон шакли 22-сон БҲМСга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган. Фойда солиғи ҳисоб-китобида курсдаги фарқ СКнинг 320-моддасига мувофиқ акс эттирилган. Ушбу ҳисоботларда курсдаги фарқнинг қийматлари мос келмаётганлиги автокамерални қаноатлантирмаяпти ва солиқ тўловчи аниқланган фарққа қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш талаби билан хабарнома олмоқда. Солиқ инспектори дастур фақат қайта топширилган ҳисоб-китобларни эътиборга олиши ҳақида огоҳлантирди. Нима қилиш лозим? Ҳисоб-китобни қайта топшириш – бу маълумотларни мослаштириш ва бузиб кўрсатишни англатади.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
02.07.24
Юридик шахсларга хизмат кўрсатадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар уларга ЭҲФ тақдим этадилар. Дастлабки вақтда улар электрон ҳужжат айланишининг базавий инструментларини – ЭҲФ, МХИК ва электрон бажарилган ишлар далолатномаларини ўзлаштириш чоғида мураккабликларга дуч келишлари мумкин.
Агар компаниянгиз ўзини ўзи банд қилган шахслар хизматларидан фойдаланса, шунчаки уларга buxgalter.uzдаги ушбу ҳаволани юборинг:
02.07.24
Статистика агентлиги жорий йилнинг II чораги учун 4-kb qurilish, savdo, xizmat шакли бўйича танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхатини эълон қилди.
Сиз рўйхатга кирган ёки кирмаганлигингизни билиш учун Рўйхатни юклаб олинг. Агар – кирган бўлсангиз, buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг:
01.07.24
«07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармоннинг 1-бандига асосан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди. Шу билан бир вақтда, 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илованинг 49-бандига асосан солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ва камерал солиқ текширувининг бошқа материаллари кўриб чиқилганидан кейин натижалари бўйича 5 кун ичида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади.
Президентнинг фармон ва қарорлари Вазирлар Маҳкамаси қарорларига нисбатан юқорироқ юридик кучга эгалигини ҳисобга олган ҳолда, камерал солиқ текшируви чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланиладими?».
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
01.07.24
«Компаниянинг асосий даромади – у томондан тақдим этиладиган истеъмол кредитлари бўйича фоизлар саналади. Мазкур ҳолда ҳали ҳақиқатда олинмаган суммадан фойда солиғини тўламаслик учун онлайн-НКТнинг бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) чекларида бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоизларни қандай тўғри акс эттириш