Янги
05.08.26
Самарқанд вилоятидаги умумий овқатланиш корхоналари, туроператорлар ва меҳмонхоналар Самарқанд вилояти солиқ бошқармасининг илгари тўланган ҚҚС бўйича кэшбекнинг бир қисмини ундириш тўғрисидаги қарорларини олишни бошладилар.
Солиқ органи Президентнинг 23.01.2024 йилдаги ПҚ–39-сон ва 24.05.2024 йилдаги ПҚ–193-сон қарорларига ҳавола қилмоқда, уларга кўра субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар миқдори тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингига боғлиқ қилиб қўйилган.
Солиқ органининг фикрича, 07.11.2024 йилдаги 745-сон ВМҚда назарда тутилган кэшбек солиқ тўловчининг рейтинг тоифасини ҳисобга олмасдан автоматик равишда ўтказилган. Шу сабабли, солиқ органи «ортиқча олинган» кэшбек суммасини мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради ва уни 173-код — «QQS (Moliya vazirligiga qaytarish)» бўйича бюджетга ундириш тўғрисида қарор чиқаради.
Ушбу қарор асосида туман (шаҳар) солиқ инспекциялари корхоналарга солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома тақдим этмоқда, пеня ҳисобламоқда ва пул маблағларини инкассо топшириқномалари орқали ҳисоб-китоб ҳисобварақларидан сўзсиз тартибда ундириб олмоқда. Бир қатор корхоналарнинг пул маблағлари аллақачон ҳисобдан чиқарилган.
Бундай ундириш тартиби қонунчилик нуқтаи назаридан жиддий саволларни туғдирмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан Наталья ТУРАЛИНОВА, аудитор, «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари ушбу масала бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
03.08.26
Компаниялар ва тадбиркорлар биргаликдаги лойиҳа учун пул, ускуна ва технологияларни алоҳида юридик шахс ташкил этмасдан тобора кўпроқ бирлаштирмоқдалар. Фуқаролик кодекси бундай ҳамкорликни оддий ширкат деб атайди. Биринчи марта бундай шартномага дуч келган бухгалтер бир вақтнинг ўзида учта вазифани ҳал қилиши керак: шартномани тўғри расмийлаштириш, биргаликдаги фаолият учун ким ва қандай солиқлар тўлашини аниқлаш ҳамда умумий ишларни шериклардан бири юритадиган бўлса, бухгалтерия ҳисобини қандай юритишни тушуниш.
Бухгалтер билиши керак бўлган қоидалар ва нозик жиҳатларни buxgalter.uz сайтида тушунтириб берамиз.
30.07.26
2026 йил 1 июлдан кучга кирган касаллик нафақасини тўлашнинг янги қоидалари иш берувчи ва Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ўртасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари учун тўловни тақсимлади. Бироқ, амалиётда календарь йили учун «дастлабки 5 кун»ни ҳисоблаш ҳали ҳам саволларни келтириб чиқармоқда: нафақаларни ҳисоблашда хатоларга йўл қўймаслик учун биринчи ярим йилликдаги касаллик даврлари, иш алмашганда ва аллақачон фойдаланилган касаллик таътили кунлари қандай ҳисобга олинади.
Жавобларни buxgalter.uz сайтида ўқинг.
29.07.26
2026 йилнинг апрель-май ойларида ишловчи пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар 2023-2025 йиллар учун ЖШДС бўйича қарздорлик тўғрисида пеня билан билдиришномалар олдилар. Сабаби – солиқ даври тугагунга қадар Халқ банкидаги ШЖБПҲдан пул маблағларини ечиб олиш.
Биз бу низо ҳақида ёздик ва солиқ маслаҳатчисининг фикрини келтирдик. Энди бизда Адлия вазирлигининг ушбу масала бўйича позицияси баён этилган хат бор – у нима ҳақида эканлигини айтиб ўтамиз:
28.07.26
Агар ташқи савдо шартномасида етказиб бериш асоси белгиланган бўлса – масалан, «FOB Х пункти» ёки «CIP Y пункти» – Инcотермс® 2020 атамасининг қанчалик аниқ танланганлиги ва ёзилганлигига қараб, ташиш ва суғурта тўловларини ким тўлаши, товарнинг йўқолиш хавфи қайси пайтда сотувчидан харидорга ўтиши ва қандай харажатлар таннархга ёки божхона қийматига киритилиши аниқланади.
Бу хорижий ҳамкор билан олди-сотди шартномаларини тузадиган ҳар қандай компаниянинг бухгалтерлари ва ТИФ бўйича мутахассисларига тааллуқлидир. Етказиб бериш шартларининг ноаниқ ифодаланиши товар йўлда бўлганидан сўнг юк тушириш харажатларини, оддий ёки қўшимча суғуртани ким қоплаши ҳақидаги баҳсга олиб келиши мумкин.
24.07.26
Агар солиқ тўловчи 07.11.2024 йилдаги 745-сон ВМҚда белгиланган барча мажбурий шартларга риоя қилган бўлса ва қайтарилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ органларининг ахборот тизими томонидан солиқ тўловчининг иштирокисиз автоматик тарзда шакллантирилган бўлса, солиқ органининг 2025 йил учун қопланган ҚҚСнинг бир қисмини 2026 йилда қайтариш тўғрисидаги талаби қонуний ҳисобланадими?
Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА бу масалани тушунтиради:
20.07.26
Тавсияда:
– чиқувчи ЭҲФни мажбурий рақамли маркировкалаш талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштириш;
– маркировкаланган товарларга кирувчи ЭҲФни текшириш ва тасдиқлаш;
– маркировкаланган товар билан боғлиқ битимларга тузатиш киритиш: хатолар, чегирмалар, ўзгартиришлар.
20.07.26
Корхоналар енгил автомобилларни харид қилишда кўпинча ҚҚСни ҳисобга оладилар ва фойда солиғини ҳисоблашда уларни сақлаш харажатларини чегириб ташлайдилар. Солиқчилар эса бундай харидларга доимо синчковлик билан қарайдилар ва битимнинг солиқ оқибатлари бўйича бухгалтернинг ҳаракатлари тўғрилигига шубҳа билдирадилар.
Қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун қандай ҳужжатлар қўл остида бўлиши кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА маълум қилди:
15.07.26
Норезидентлардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклида (код 137) ўзгариш: энди икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тартиби тўғрисидаги Битим асосида ноль даражали ставкани қўллаш учун фақат битта резидентлик сертификати етарли эмас.
Buxgalter.uz илтимосига кўра, аудитор, «Arkad Audit» аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА изоҳ беради:
09.07.26
Ташкилот ҚҚСни 6 фоизлик ставка бўйича тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида хабарнома юборган, бироқ кейинроқ раҳбар умумбелгиланган солиқ солиш тизимида қолишга қарор қилди. Бундай вазиятда нима қилиш кераклигини buxgalter.uz Солиқ қўмитасидан аниқлаштирди.
Бу вазиятда нима қилиш кераклигини тушунтирамиз: