Янги

Норезидентнинг фоизсиз қарзи трансферт нархни белгилаш назорати остига тушадими

15.03.23
“МЧЖ норезидентдан фоизсиз қарз олди. МЧЖ ва норезидент – ўзаро боғлиқ шахслар. Агар қарз фоизли бўлганида, МЧЖда тўлов манбаида солиқни 10% ставка бўйича ушлаб қолиш мажбурияти юзага келган бўларди. Аммо у – фоизсиз эканлиги боис, бухгалтерия СКнинг 299-моддаси 5-моддасига ҳавола бермоқда ва улар билан боғлиқ ҳеч қандай солиқларни ҳисобламаяпти. Бу қонунийми? Шунингдек, МЧЖ тўлов манбаида солиқни ва трансферт нархни белгилаш доирасида норезидентдан олинган қарз бўйича кейинги тўловни акс эттириш бўйича қандайдир тузатиш киритишни амалга ошириш керак ёки керак эмаслигини тушунтиришнгизни сўраймиз”. “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Солиқ қўмитасининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди:

Чек-лист: қандай қилиб номенклатурага мувофиқ келмайдиган МХИК учун жаримага асос яратмаслик мумкин

14.03.23
2023 йилнинг 1 мартидан бошлаб ЭҲФда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган МХИКни акс эттирганлик учун СКнинг 223-моддасига биноан жарима билан жазоланади. Санкцияларга қандай қилиб асос яратмаслик мумкинлигини “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

Trade-In дастури бўйича автомобилни реализация қилиш ЭҲФда қандай акс эттирилади

14.03.23
Trade-In дастури иштирокчиларида олиб сотиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинаётган автомобилларни реализация қилишда муаммолар юзага келмоқда. Бу ҳолда ҚҚС бўйича солиқ базаси солиқ суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш нархи ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. Лекин бунда СКнинг 248-моддаси 11-қисмига мувофиқ ЭҲФ расмийлаштириш имконияти мавжуд эмас. Натижада бу нимага олиб келишини “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

Солиқ қўмитаси E-aktivдан ихтиёрий равишда фойдаланиш муддатларини аниқлаштирди

14.03.23
Ҳукуматга E-aktiv ахборот тизимида операцияларни ихтиёрий равишда акс эттириш муддатини 2024 йилнинг 1 январига қадар узайтириш тўғрисида таклиф киритилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Қандай корхоналарда ички аудит хизмати бўлиши керак

13.03.23
Ўқувчиларнинг Ўзбекистонда ички аудит тўғрисидаги саволларига buxgalter.uz Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВАдан жавоб беришни илтимос қилди:

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар пасайтирилган ставкаларни қандай қўллашлари керак

13.03.23
Ихтисослашуви ҳамда мавжуд шароитдан келиб чиқиб 4 ва 5-тоифаларга ажратилган туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тегишинча 3% ва 1% ставкалар бўйича тўлайдилар. Ушбу ставкаларни қандай қўллашни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВ тушунтирди:

Субвоситачилик шартномаси бўйича сотувлар онлайн-НКТ чекларида қандай расмийлаштирилади

13.03.23
Чакана савдони кенгайтириш учун компания сотувчиларни излаб топиб, улар билан субвоситачилик шартномалари асосида ишлашни ташкил этувчи ташкилот билан шартнома тузишни режалаштирмоқда. Мазкур субвоситачилар сотишдан олинган тушум автоматик тарзда комитентнинг ҚҚС (айланмадан олинадиган солиқ) ҳисоб-китобида акс эттирилиши учун онлайн-НКТни қандай созлашлари лозимлиги ҳақида “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМнинг бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ гапириб берди:

Лизинг объектини суғурталаш бўйича харажатлар қандай ҳисобга олинади

10.03.23
Лизинг берувчи лизинг олувчига топширилган мол-мулкни суғурталаш учун тўловни амалга оширди. Лизинг шартномасига асосан ушбу харажатларни лизинг олувчи қоплаши керак. У бухгалтерия ҳисобида суғурталаш харажатларини қоплаш бўйича қарздорликни қандай акс эттириши лозимлигини buxgalter.uz учун махсус Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА тушунтирди:

Корхона махсус рўйхатдан кечроқ ўтган бўлса, ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми

10.03.23
“Янги ташкил этилган корхона рўйхатдан ўтишда айланмадан олинадиган солиқни танлаган. 2022 йилнинг ноябрь ойида у товарларни импорт қилди ва “божхона” ҚҚСни тўлади. Корхона 2023 йилнинг январь ойида махсус рўйхатдан ўтказиш ҳисобига турди ва ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олди. Бундай вазиятда товарни импорт қилишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал ва солиқ сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲАШИМОВ жавоб берди:

Харидорлар ва сотувчилар ўртасидаги p2p ҳисоб-китоблар қандай аниқланади

10.03.23
2023 йил 1 майдан бошлаб тўлов ташкилотлари жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, ўз хизматлари учун ЭҲФ тақдим этади. Шу жумладан – комиссия учун 0 сўм бўлган тақдирда ҳам. Янгилик талай саволлар туғдиради, уларга ҳозирча қонун ҳужжатларида ҳамда регуляторнинг тушунтиришларида жавоб мавжуд эмас. Норма кучга киргунга қадар қандай муҳим жиҳатларни аниқлаштириб олиш кераклиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: