Янги

Узоқ муддатли хизматлар кўрсатувчи чет эл компанияси қачон ДМни рўйхатдан ўтказиши керак

13.12.23
«Ташкилот ускунани харид қилиш ва ускунани ишга тушириш-созлаш ва ўрнатиш бўйича хизматларга доир импорт контрактини тузмоқчи. Контракт 2023 йилнинг декабрь ойида тузилади, ускунани етказиб бериш эса фақатгина 2026 йилда амалга оширилади. Ускуна етказиб берилганидан сўнг сотувчи-компаниянинг ходимлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида ишга тушириш ва созлаш амалга оширилади. Хизмат кўрсатиш даври – 183 кундан ортиқ. ЎзР СКнинг 36-моддасига асосан хизмат доимий муассаса ташкил этилишига олиб келади. Чет эл компанияси қачон ДМни рўйхатдан ўтказиши керак? Импорт контракти тузилганидан сўнг 30 кун мобайнидами ёки ускуна етказиб берилганидан кейин хизмат кўрсатишни бошлаш факти бўйичами, яъни 2026 йилдами?» Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтиради:

ҚҚС бўйича ҳисоботда икки марта акс эттирилган айланмага қандай тузатиш киритилади

12.12.23
«Директор хизматлар учун тўлов тизими орқали шахсий ҳисобварақ бўйича юридик шахс учун тўловни амалга оширди. Биз юридик шахсга хизматлар учун ЭҲФ расмийлаштирдик. Натижада ҚҚС бўйича ҳисоботда ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура ҳамда тўлов тизимининг чеки акс эттирилмоқда. Айланмалар икки марта акс эттирилган». Бундай вазиятда айланмаларга қандай тузатиш киритиш юзасидан саволга buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВАдан жавоб беришини илтимос қилди:

Солиқ аудити далолатномасида ҳуқуқбузарликлар батафсил кўрсатилмаса, нима қилиш керак

12.12.23
Солиқ аудити натижалари бўйича солиқ тўловчилар солиқ бўйича қўшимча ҳисобланган суммани оладиган вазиятлар бўлади. Аммо текширув далолатномасида солиқчилар қўшимча ҳисобланган сумманинг сабабларини аниқ ва тушунарли тарзда изоҳлаб беришмайди. Бундай ҳолларга қандай муносабат билдириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

Чет элда бино ва ускуналар ижарага олинса, солиқ оқибатлари юзага келадими

11.12.23
“ЎзРнинг резиденти бўлган корхонамиз, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси – Қирғизистонда хизматлар кўрсатади. Фаолиятни амалга ошириш учун Қирғизистон Республикасининг юридик шахсидан ускуналар ва бинони ижарага оламиз. Ижара учун АҚШ долларида тўловни амалга оширамиз. Чет элда ижара хизматларидан фойдаланишда солиқ оқибатлари юзага келадими? Бундай операцияларда қандай бухгалтерия ўтказмалари бўлади?” Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Корпоратив карта орқали ҳақ тўлашда чек йўқ: нима қилиш керак

11.12.23
“Ходим товар учун корпоратив карта орқали ҳақ тўлашда НКМ чекини олиб келмади. Агар онлайн-НКМ чекини олишнинг имкони бўлмаса, бухгалтер харажат суммасини карта сақловчисининг иш ҳақидан ушлаб қолиши мумкинми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

E-ijaraда янги юридик шахснинг бўлғуси манзили қандай рўйхатдан ўтказилади

11.12.23
Ижарага олинган бинода ишни бошлашни режалаштираётган таъсисчилар янги ташкил этилаётган ташкилотнинг бўлғуси манзили ijara.soliq.uzга киритишлари лозим. Буни амалга оширмасдан давлат рўйхатидан ўтказишнинг имкони бўлмайди. Ташкил этилаётган юридик шахснинг бўлғуси жойлашадиган жойи тўғрисидаги маълумотларни қандай киритиш ҳақида “Norma” профессионал ривожланиш маркази вебинарида Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Санжар ХАЙРИТДИНОВ гапириб берди:

Яроқсиз тарани ҳисобдан чиқариш ва ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш

07.12.23
«Компания тайёр маҳсулотларни қуйиш учун канистрлар сотиб олади. Канистрларнинг бир қисми яроқсиз ҳолда келиб тушди. Яроқсиз тарани қандай ҳисобдан чиқариш керак ва бунда қандай солиқ оқибатлари бўлади? Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритишни қандай амалга ошириш ва ҳисоботда қандай акс эттириш керак?»

Товар ишончномасиз берилса, жавобгарлик бўладими

07.12.23
«Компаниянинг фаолият тури – улгуржи савдо. ИФУТ коди 46.46.0 – Электрон ҳужжат айланиши. Юкхати-ҳисобварақ-фактура бирламчи, харидордан олинган ишончнома эса иккиламчи бўлган вазиятлар учрайди. Томонларга боғлиқ бўлмаган айрим сабабларга кўра харидордан ишончнома келиб тушмаган. Товарни ишончномасиз бериб юбориш товарни қабул қилувчи компания учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги дастурларнинг солиқ органлари тизимлари билан интеграциялашуви

06.12.23
Солиқ органлари Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низом билан белгиланган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини солиқ органларининг тизимлари билан интеграция қилиш тўғрисидаги талабга риоя қилинмаганлиги учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини жаримага тортишмоқда. Buxgalter.uz вазиятни шарҳлаб бериш илтимоси билан мутахассисларга мурожаат қилди.

ННТ раҳбари бепул асосда ишлаши мумкинми

05.12.23
“Янги ташкил этилган ННТнинг штатида фақат жамоатчилик асосида бепул ишлашга рози бўлган директор бор. Солиқ инспекцияси бу ноқонуний деб ҳисобламоқда ва унга ойига камида 1 МҲЭКМ ҳисоблашни талаб қилмоқда. Ушбу вазиятда солиқчилар ҳақми?” Buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВАдан ушбу саволга жавоб беришни илтимос қилди: