Таъсисчидан фоизсиз қарз олинди: бунинг солиқ оқибатлари қандай

preview

«50 фоиз улушга эга бўлган таъсисчи -  жисмоний шахс ўзининг корхонасига 1 миллиард сўм миқдорида фоизсиз қарз берди. Жисмоний шахс-таъсисчи ва корхона ўзаро алоқадор шахсларми? Ушбу битимга трансферт нархини белгилаш қоидалари татбиқ қилинадими? Агар шундай бўлса, қарз берувчи (жисмоний шахс-таъсисчи) ўзига даромадни бозор ставкаси бўйича фоизлар шаклида ҳисоблаши ва декларация асосида ЖШДС тўлаши  ёки қарз олувчи шахс қорхона жисмоний шахсга қайтариладиган маблағлардан солиқни ушлаб қолиши керакми?»

Buxgalter.uz ўқувчилари учун «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беради:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– МЧЖ таъсисчиси жисмоний шахс ва  у томонидан ташкил этилган корхона шубҳасиз ўзаро алоқадор шахслар саналади . Бироқ трансферт нархини бегилашни назорат қилиш ўзаро алоқадор шахслар билан барча битимлар бўйича ўтказилмайди, балки фақат назорат қилинадиганларга тегишли.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти бўлган ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битим қуйидаги ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлганда назорат қилинадиган битим деб эътироф этилади :

1) кўрсатилган шахслар ўртасидаги битимлар бўйича тегишли календарь йилдаги даромадлар суммаси (битимлар нархларининг суммаси) беш миллиард сўмдан ошса;

2) битимнинг ҳеч бўлмаганда битта тарафи махсус солиқ режимини қўлласа ёки махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлса, бунда бу битимнинг бошқа тарафлари орасида махсус солиқ режимларини қўлламайдиган шахс бўлса;

3) битимнинг ҳеч бўлмаганда битта тарафи фойда солиғини тўлашдан озод этилган бўлса, пасайтирилган солиқ ставкасини ёки бошқа солиқ имтиёзларини қўлласа, бунда бу битимнинг бошқа тарафлари орасида бундай солиқни тўлашдан озод этилмаган ва имтиёзларни қўлламайдиган шахс бўлса;

4) битимнинг тарафларидан бири томонидан қазиб олинган фойдали қазилма битим предмети бўлса, агар ушбу фойдали қазилмага нисбатан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг адвалор солиқ ставкаси назарда тутилган бўлса.

Агар ушбу ҳолатлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда  фоизсиз қарзни ўтказиш бўйича битим трансферт нархни белгилашда назорат қилинадиган битим ҳисобланмайди.

Ушбу битим бўйича жисмоний шахсда даромад юзага келмайди, чунки қарз фоизсиз.

Юридик шахсда олинган фоизсиз қарздан даромад юзага келади. Даромад қарз олиш санасида Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади .

Қуйидаги формуладан фойдаланиб, юридик шахснинг фоизсиз қарз бўйича даромад суммасини ҳисобланг:

Қарз суммаси х Қайта молиялаштириш ставкаси : 365 кун х ҳисобот даврида қарздан фойдаланилган кунлари сони.

 

 

Фоизсиз қарз ёки бошқа текинга олинган мол-мулк ҳамда хизматларни олган корхона фоизсиз қарздан фойдаланишнинг ҳар бир солиқ даври учун бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириши керак .

 

 

 

Трансферт баҳони шакллантириш Трансферт баҳони шакллантириш Трансферт баҳони шакллантириш /uz/publish/doc/text196206_tasischidan_foizsiz_qarz_olindi_buning_soliq_oqibatlari_qanday