Янги

Ким 23 октябргача фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаши керак

18.10.23
Фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилди. Солиқ қўмитасининг мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай жорий этилаётганлиги ҳақида гапириб беришди. Buxgalter.uz эса солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан солиқчилар бўнак тўлови суммасини асоссиз камайтириб кўрсатилган деб ҳисоблаган ва уни оширган тақдирда нима қилиш кераклигини айтиб беришни илтимос қилди.

Ҳар ойда тузатилган ЭҲФ тақдим этилса, салбий оқибатлар юзага келадими

18.10.23
“ҚҚС тўловчиси бўлган компания – агентлик шартномаси бўйича норезидентга мижозлар шартномаларини кузатиб бориш билан боғлиқ воситачилик хизматлари кўрсатади. Воситачилик ҳақи суммасига бажарилган ишлар далолатномаси ҳар ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади. Аммо бажариладиган хизматларнинг ҳақиқатда якуний ҳисоб-китоби ҳисобот ойи тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида шакллантирилади. Шу туфайли биз ҳар ойда 5-санага қадар ЭҲА тизимига агентлик воситачилик ҳақининг тахминий қийматига бир томонлама ҳисобварақ-фактурани юклашга, якуний ҳисоб-китобдан кейин эса тўғри қиймат билан “тузатилган” белгиси билан ҳисобварақ-фактурани юклашга мажбур бўлмоқдамиз. Шу тарзда ҚҚС ҳисоб-китобига тўғри сумма келиб тушади. Бундай тартиб компаниямизнинг солиқ тарихига салбий таъсир кўрсатиши мумкинми? Бундай вазиятда агентлик хизматларидан олинган даромадларни ЭҲА тизимида қандай тўғри акс эттириш керак?” Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Хусусий ОТМ талабага ётоқхона берди: солиқ оқибатлари қандай бўлади

17.10.23
“МЧЖ олий таълим хизматларини кўрсатади. ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди, ижтимоий соҳада хизматлар кўрсатувчи юридик шахс сифатида имтиёзга эга. МЧЖ ижарага олинган бинони ўз талабаларига ётоқхона сифатида субижарага бермоқчи. Субижара шартномасини қандай тўғри тузиш керак? Талабаларнинг ётоқхона учун тўловларидан солиқлар қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ижара тўлови – бу ҳолда чегириб ташланадиган харажатми? Хусусий ОТМ талабалари учун ижара тўлови бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Бу ҳолда имтиёзларни қўллаш мумкинми?” Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган давр учун ЭҲФни қандай ҚҚСсиз тақдим этиш мумкин

17.10.23
“Ихтиёрий асосда ҚҚСга ўтдик, 1 октябрдан ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олдик. Бизда корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган ўтган солиқ даври учун тақдим этилмаган ҳисобварақ-фактуралар қолган. Уларни одатдагидек ҳисобот давридан кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида тақдим этишни истагандик. Аммо ЭҲФ тизими буни амалга ошириш имконини бермаяпти – энди барча ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС билан расмийлаштирилмоқда. Биз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган давр учун ЭҲФни қандай ҚҚСсиз тақдим этишимиз мумкин?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Ноқонуний текширувлар олдини олиш учун нима қилиш керак

16.10.23
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.

Даромад 500 млндан ошганда қатъий белгиланган солиқ қайси ойдан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади

16.10.23
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона – февраль ойидан бошлаб солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашга ўтди. Август ойининг охирида жами даромад йил бошидан 500 млн сўмдан ошди. Солиқ органи талабнома юбориб, унда январь ойидан бошлаб солиқ суммасини жами даромад 500 млн сўмдан ортиқ бўлганда қўлланиладиган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиққан. ДСҚ ва ДСБга мурожаат қилинганида, сумма бутун йил учун – қўшимча солиқ ҳисоблаш сифатида қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида оғзаки жавоб олди. Ваҳоланки, СКнинг 470-1-моддасида қайси ойда ошиш содир бўлган бўлса, ўша ойдан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади, дейилган”. Август ойида 500 млн сўмлик чегарадан ошганда қатъий белгиланган солиқни қандай ҳисоблаб чиқариш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:

Реактив энергияни ЭҲФ расмийлаштирмасдан, қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича тан олиш мумкинми

16.10.23
“Фойда солиғи тўловчиси бўлган цемент ишлаб чиқарувчи ташкилот етказиб берувчидан – Фарғона электр тармоқларидан электр энергиясини сотиб олади. Икки йил давомида (2022–2023 йиллар) етказиб берувчи бизга электр энергияси учун ЭҲФни ҚҚС билан тақдим этади, бироқ уларда ЭҲФ тақдим этилмайдиган ҚҚСсиз айланма (реактив энергия) мавжуд. Бунда бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини юборишади. Биз бундай далолатномани ЭҲФсиз қабул қилишимиз ва тақдим этилган сумма учун уларга тўловни амалга оширишимиз мумкинми? Реактив электр энергияси суммаларини бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича харажатга қабул қилишимиз мумкинми? Ушбу харажат фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадими?” Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фикри билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди:

Ходим учун турар жой ижарага олинганда солиқ оқибатлари юзага келадими

13.10.23
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган ўз директори учун турар жойни ижарага олган”. Бунда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:

ҚҚС-гувоҳномаси тўхтатиб турилган даврда расмийлаштирилган ЭҲФ бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш

13.10.23
Солиқ кодексининг 266-1-моддаси ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши муносабати билан ҳисобга олинмаган суммани ҳисобга олишни назарда тутади. Ушбу норма қандай ҳолларда амал қилиши ва ундан қандай фойдаланиш кераклигини Солиқ қўмитаси мутахассислари тушунтиришди:

Фойда солиғи бўйича ставкани 50%га пасайтириш тарзидаги имтиёз қандай қўлланилади

12.10.23
“2022 йил октябрь ойи учун корхонанинг айланмаси 1 млрд сўмдан ошди ва корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. 2023 йилнинг I ярим йиллигида корхона фойда солиғи бўйича солиқ ставкасини 50%га пасайтириш тарзидаги имтиёздан фойдаланган. 2023 йилнинг сентябрь ойида корхона контракт тузди, у бўйича тушум 2023 йил охиригача 11,1 млрд сўмни ташкил этади. Бу СКнинг 337-моддаси 11-қисми 2-хатбошиси бўйича имтиёзни қўллаш шартларига номувофиқликка олиб келади. Корхона мазкур вазиятда СКнинг 337-моддаси 11-қисми 3-хатбошисига мувофиқ солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзни қўллашга ҳақлими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради: